Қайд этилишича, америкалик аграр соҳа вакиллари «шубҳали, сўров билдирилмаган» уруғлар таркалиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилдилар.
Флоридада 630 дан ортиқ ҳолат қайд этилди, бунда бир киши бир ҳафта ичида учта кутилмаган жўнатма олганлигини маълум қилди. Техасда яшайдиган бир аёл унга апрел ойида қандайдир уруғлар жўнатишгани, уларни совға деб ўйлаб эккани, лекин улар ўсиб чиқмаганини айтди.
АҚШ қишлоқ хўжалик вазирлиги бундай жўнатмалар олган шахслардан номаълум уруғларни экмасликни сўради.
Буюк Британияда киролликнинг барча минтақаларига бундай жўнатмалар ҳақида хабарлар бўйича текширув ишлари бошланди. Қайд этилишича, жўнатмаларга хитойча иероглифлар билан ёки Хитой почта хизмати томонидан белгилар қўйилган.
АҚШ қишлоқ хўжалик вазирлиги берган изоҳ шундаки, бу уруғлар онлайн-магазинлар рейтингини ошириш мақсадида жўнатилмоқда.
Ўз навбатида, Хитой бу жўнатмаларда давлат белгилари қалбаки эканлигини айтиб, АҚШдан текширув учун жўнатмаларни қайтаришни сўради.
Бир қатор мамлакатлар аҳолисига Хитойдан ғалати уруғлар етиб келди
Бирданига бир нечта мамлакатда кўплаб одамларга тушунарсиз уруғлар солинган сирли жўнатмалар етказиб берилди, деб ёзади The Guardian таблоиди. Нашр маълумотларига кўра, бижутерия ва ўйинчоқлар деб кўрсатилган уруғлар солинган жўнатмалар АҚШ, Канада, Янги Зеландия, Европа мамлакатлари, шунингдек, Японияга минглаб жўнатмалар қаторига киради. 100 га яқин жўнатма Буюк Британияга йўлланган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди