close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Белоруссияда шошилинч сафарбарлик эълон қилинди

Белоруссия мудофаа вазирлиги 11 августдан бошлаб Витебск вилоятида режали ҳарбий йиғинлар ҳақида маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости. Идора вакили Наталья Гаврусикнинг сўзларига кўра, ҳарий йиғинларда ҳарбий ўқитилган захира тайёрлаш тўхтовсиз амалга оширилади, шу сабабли бундай воқеаларни қандайдир ғайриодатий деб қабул қилмаслик керак.

Гап Россия билан чегарадош Витебск вилояти аҳолиси олган 25 кунлик йиғинларга чақирув қоғози ҳақида бормоқда. Улар йиғув пунктларига 10 августда – президентлик сайловида овоз беришнинг эртасига етиб келишлари лозим.
Ҳарбий мухбир Семен Пеговнинг WarGonzo Telegram-канали хабар беришича, ҳарбий комиссариатлар илгари қуролли кучлар сафида хизмат қилган, 35 ёшгача бўлган эркакларни сафарбарлик ҳақида хабардор қилмоқда.
Бир қатор бошқа Telegram-каналлар ҳам Белоруссия Россия билан чегараларга қўшин тортмоқда, деб хабар қилади. Маҳаллий аҳоли Минск йўналишида армия қисмлари ҳаракатини қайд этди ва буни жумладан, Псков вилоятидан «россиялик ёлланма жангарилар бостириб кириши» хавфи билан боғламоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase