close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

РФ да фуқаролардан уларнинг қонуний келиб чиқишини исботлай олмаган пул ва мулкини мусодара қилиш ҳақида қонун тайёрланяпти

Ўз пуллари ва мулкининг қонуний келиб чиқишини исботлай олмаган Россия фуқаролари улардан давлат фойдасига айрилишлари мумкин. Маблағлар кўп миллиардлик дефицитга учраган Пенсия фондини тўлдиришга йўналтирилади. Фуқаролик кодекси ва Бюджет кодексига тузатиш киритиш тўғрисида мос келувчи қонун лойиҳаси тайёрлаш ҳақида Молия вазирлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда “Известия” хабар қилади.

Ҳозирча фақат тасдиқланмаган даромадларга харид қилинган мулк давлат тасарруфига ўтказилмоқда, – бу йил Россия Пенсия фонди амалдорлардан мусодара қилинган мулк учун 2,14 млрд рубл олди. Қолаверса, бу чора фақат давлат хизматчиларигагина тааллуқли эмас – ўтган йили КС хариднинг қонунийлигини исботлай олмаган исталган шахсга таҳдид солишини тасдиқлади.
Фуқаролик кодексига параллел равишда белгиланган ҳолатларда нафақат унга нисбатан далил ва исботлар тақдим этилмаган мулк, балки балки пул маблағлари ҳам мусодара қилиниши мумкин бўлган аниқлаштирувчи тузатишлар киритилади – уларни олиш қонунийлигининг исботлари бўлмаган ҳолатда.
Қонун лойиҳаси ҳукуматга тақдим этилди. Ҳужжатни Давлат думасининг кўпчилик фракциялари қўллаб-қувватлашга тайёр, қўшимча қилади нашр.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase