Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Джо Байден Белоруссияда президент сайловидаги овозларни «шаффоф» ҳисоблаб чиқишни таклиф қилди ва президент Александр Лукашенкони намойишчиларга қарши куч ишлатмасликка чақирди.
Жириновский Лукашенко ҳақида: «Бу текинхўр ҳаммани сотди», деб айтди. ЛДПР етакчиси Белоруссиядаги вазиятни шарҳлар экан, аччиқ сўзларни аямади. Бугун Белоруссияда сиёсий вазиятнинг ривожини бутун Россия диққат билан кузатмоқда. Президент сайловида овоз бериш натижалари эълон килингач, мамлакатда оммавий норозилик акциялари бошланди.
36 давлат ва ташкилот вакиллари Ливанга зудлик билан ёрдам учун маблағ тўплаш бўйича халқаро донорлар конференциясида иштирок этди. Онлайн тарзда ўтказилган тадбир ташаббучиси сифатида Франция ва БМТ қатнашди. Жами 298 млн. доллар йиғилди. Франция Президенти Эммануел Макроннинг сўзларига кўра, бу маблағлар, аввало, Байрут аҳолисини тиббий ёрдам, озиқ-овқат ва бошпана учун ишлатилади.
Мухолифатдан бош номзод Светлана Тихановскаянинг сайлов штаби Белоруссия президенти сайловлари натижаларини тан олмади, хабар қилади РИА Новости штаб вакилига таянган ҳолда. Сайлов штабида маълум қилишларича, барча туманларда олинган маълумотларга мувофиқ, Тихановская учун 70-80% сайловчилар овоз берган.
Россия Президенти Влаимир Путин Александр Лукашенкони Белоруссия Президенти этиб қайта сайлангани билан табриклади, деб хабар бермоқда Кремл матбуот хизмати. Путиннинг Лукашенкога йўллаган телеграммасида ёзилишича, «давлатчилик фаолиятингиз барча соҳаларда ўзаро манфаатли Россия- Белоруссия муносабатларининг янада ривожланишига ҳисса қўшади, деб умид қиламан».
Белоруссия президентлигига номзод Светлана Тихоновская Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган овозларнинг дастлабки натижаларини тан олмаслигини ва ўзини бу сайловларнинг ғолиби деб ҳисоблашини айтди. Тихоновская Александр Лукашенкони ҳокимиятни куч билан ушлаб туришга уринишда айблади.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Белоруссия президенти Лукашенкони – «Россия ва чечен халқининг буюк дўсти»ни сайловдаги ғалаба билан табриклади. "Александр Лукашенко Белоруссия президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди. Амалдаги давлат раҳбарини, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сайловчиларнинг 80%дан ортиғи қўллаб-қувватлади…
Прездент сайлови дастлабки якунлари илан норози бўлганлар бир қатор шаҳар кўчаларига чиқдилар. Белоруссияда президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилиниши ортидан норозилик намойишлари бошланди. Аввалроқ ёшлар лабораториясининг exit poll натижаларига кўра мамлакатнинг амалдаги Президенти Александр Лукашенко 79,7% овозни қўлга киритаётгани маълум қилинганди.
Россия Федерациясининг 84 минтақасида янги касаллик ҳолатлари қайд этилди. Бир суткада Россияда янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) сони 5189 тага ёки 887 536 кишигача ўсди. Бу ҳақида жума куни коронавирус инфекциясини мониторинг ва назорат қилиш бўйича тезкор штабда хабар қилишди.
Ливан пойтахтининг денгиз портида портлашдан кейин тартибсизликлар бошланди. Ливан пойтахти Байрутда хавфсизлик кучлари намойишчиларни мамлакат парламенти биносидан нарига сиқиб чиқардилар. Маълум қилинишича, тартиб посбонлари намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизадиган газ ишлатишган.
Белоруссияда президент сайловлари бўлиб ўтди, чунки уларда сайловчиларнинг 50% дан ортиғи овоз берди, деди МСҚ раиси Лидия Ермошина. 13:20 га келиб (Москва вақти билан бир вақтга тўғри келади) сайлов участкаларида иштирок этганлар 54.57% ни ташкил этди. Бугун, 9 август, асосий овоз бериш куни ҳисобланади. 4-августдан 8-августгача муддатидан олдин овоз бериш мумкин эди.
Бирлашган Араб Амирликлари соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги мамлакатда COVID-19 билан оғриган беморларнинг қайта тиклаш даражаси дунёдаги барча мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичлардан бири, яъни 90% ни ташкил этди, деб хабар қилади.
Афғонистонда 10 миллионга яқин киши янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олган, хабар қилди матбуот анжуманида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ахмад Джавад Османи. Вазирнинг сўзларига қараганда, АҚШ Джонс Хопкинс университети ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўмагида Афғонистонда COVID-19 юқтириш ҳолатлари сонини аниқлаш борасида янги тадқиқот бошланди.