close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Байрутда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар давом этяпти

Ливан пойтахтининг денгиз портида портлашдан кейин тартибсизликлар бошланди. Ливан пойтахти Байрутда хавфсизлик кучлари намойишчиларни мамлакат парламенти биносидан нарига сиқиб чиқардилар. Маълум қилинишича, тартиб посбонлари намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизадиган газ ишлатишган.

Бунга жавобан намойишчилар ҳарбийларни тош улоқтирган.
4 август фожиаси муносабати билан Ливанда ҳукуматга қарши митинглар тартибсизликларга айланди.
Намойишчилар Ливан ҳукуматини коррупцияда айблаб, парламент сайловларининг эрта бўлишини, шунингдек, Байрут денгиз портидаги воқеа юзасидан мустақил тергов олиб боришни талаб қилмоқда.
4 август куни Байрут порти яқинида содир бўлган катта портлаш оқибатида 158 киши ҳалок бўлди ва олти мингдан зиёд кишини жароҳатланди.
Ливан Президенти Мишел Аунинг айтишича, портдаги омборхонада олти йил давомида 2750 тонна портловчи аммиакли селитра сақланган.
Бош вазир Хасан Диаб 5 августни миллий мотам куни деб эълон қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase