close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рамзон Қодиров Лукашенкони сайловдаги ғалаба билан табриклади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Белоруссия президенти Лукашенкони – «Россия ва чечен халқининг буюк дўсти»ни сайловдаги ғалаба билан табриклади. "Александр Лукашенко Белоруссия президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди. Амалдаги давлат раҳбарини, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сайловчиларнинг 80%дан ортиғи қўллаб-қувватлади…

Мен уни мамлакат президенти сайловида қозонилган ғалаба чин қалбимдан табриклайман ! Белоруссия давлати ва халқи манфаатлари йўлидаги хизмат фаолиятида муваффақиятлар тилайман", - деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram-каналида.
У Лукашенко истеъдодли сиёсатчи ва мамлакат тараққиёти учун барқарор йўлни белгилаб берган кучли хўжалик бошқарувчиси эканини таъкидлаб, Белоруссия халқи ишончини яна бир бор оқлашига ишонч билдирди.
Қодиров Лукашенконинг чечен халқи ва умуман Россиянинг буюк дўсти еканлигини қўшимча қилди. Белоруссия ва Чеченистон кучли дўстона ва бизнес алоқаларга эга бўлиб, улар йил сайин ўсиб ва кенгайиб бормоқда. Чеченистон раҳбари Белоруссия раҳбаридан "Дўстлик" орденини олиши унинг учун катта шараф эканини эслатди.
Якшанба куни Белоруссия президенти лавозимига сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра Лукашенко 80,23% овоз тўплади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase