close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

10 миллион афғон COVID-19 га чалинган

Афғонистонда 10 миллионга яқин киши янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олган, хабар қилди матбуот анжуманида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ахмад Джавад Османи. Вазирнинг сўзларига қараганда, АҚШ Джонс Хопкинс университети ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўмагида Афғонистонда COVID-19 юқтириш ҳолатлари сонини аниқлаш борасида янги тадқиқот бошланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 10 миллионга яқин киши COVID-19 юқтириб олган, бу эса мамлакат аҳолисининг 31,5%ини ташкил қилади, деди Османи. Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, пойтахт Қобул шаҳрида аҳолининг ярмидан ортиғи касаллик юқтириб олган, уларнинг орасида болалар кўпчиликни ташкил қилади. Османи айтишича, катта шаҳарларда коронавирус қишлоқлардан кўра кўпроқ учрамоқда, хаар беради Anadolu Ajansı.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase