Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Сентябр ойида мудофаа саноати експорти ўтган йилга нисбатан 80 фоизга ошди. Туркия экспортчилар Иттифоқи (TIM) маълумотларига кўра, Озарбайжон сентябр ойида мудофаа ва авиация саноати соҳасида Туркиянинг асосий импортчисига айланди.
Номаълум қуролланган шахслар Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор вилоятидаги қочқинлар лагеридаги мактаб биносини портлатиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий полиция расмий вакили Жамол Носир Баракзай маълум қилди.
Арманистон инсонпарварлик юклари кўриниши остида ноқонуний қурол-яроғ ташишни амалга оширишни давом эттирмоқда. Яқинда haqqin.az ёзганидек, Арманистонга қурол-яроғ етказиш бўйича операцияда Армения-авиа, Норд-стар ва Atlantis Armenian Airlines авиакомпанияларининг фуқаро самолетлари иштирок этмоқда.
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтидаги шайх Зайид катта масжиди COVID-19 эпидемияси туфайли қарийб етти ойлик танаффусдан сўнг 2020 йил 4 октябр, якшанба куни жамоатчиликка қайта очилди. Қайд этилишича, масжид ҳудудида ва биноларида ниқоб кийиш ва ижтимоий масофа сақлаш каби маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланган коронавируснинг олдини олиш қоидаларига риоя қилинади.
Босқинчи Арманистон Республикаси қуролли кучлари, атайлаб халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларини, 1949 йилги Женева конвенциялари ва уларнинг қўшимча протоколларини, шунингдек, 2020 йил 10 октябрь куни соат 12:00 да эълон гуманитар ўқ отишни тўхтатиш талабларини бузган ҳолда, аҳоли ҳудудларини оғир артиллерия ёрдамида ўққа тутишда давом этмоқда.
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўзининг меҳрибонлиги, соддалиги ва сахийлиги билан жамоатчиликни яна бир бор қойил қолдирди. Мисрлик футболчи жамоанинг уй стадиони «Энфилд» яқинидаги ёқилғи қуйиш станциясида бир гуруҳ ёшлар томонидан калтакланган уйсиз одамнинг ёнини олди. Бу собиқ ишчи Дэвид Крейг бўлиб чиқди. 50 ёшли эркак оиласи билан жанжаллашиб қолганидан бери олти йил давомида кўчада ухлаб юрар экан.
Дунёдаги энг машҳур поп-ижрочилардан бири Рианна мусулмонлар ҳамжамиятида ғазабга сабаб бўлди. Шунингдек, Savage Х Фентй брендининг эгаси ҳам бўлган қўшиқчи шоуда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан олинган парчалар билан треклардан фойдаланишга рухсат берди.
Кувайт амири шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ давлат раҳбари лавозимига ўз вориси номини айтди. У янги монархнинг укаси шайх Машаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳдир. Миллий гвардия командирининг 80 ёшли муовини ва амирлик саройининг ишлари бўйича вазир вазифасини бажарувчининг номзодини ҳукмрон оиланинг бир неча аъзолари қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда "ТАСС".
Ар-Риёд таълим Бошкармаси Бош директори Ҳамад бин Носир ал-Ваҳаиби душанба куни «Ўқитувчи: келажак ҳақида фикрлаган ҳолда инқироз даврида етакчилик» шиори остида халқаро ўқитувчилар кунини белгилаш учун бир қатор тадбирларни эълон қилди.
Австриялик ҳарбий експерт Том Купер билан интервью:
НАФИ таҳлилий маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, репродуктив ёшдаги (18-45 ёш) россияликларнинг деярли ярми фарзанд кўришни истамайди. Респондентлар фарзанд кўриш истагида деярли тенг бўлиндилар: 46%и фарзанд кўришни режалаштирмаган, 42%и фарзанд кўриш истаги ва бунга тайёрлигини билдирди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги Шинжонда Уйғур халқининг маданий меросини йўқ қилиш сиёсатини амалга ошириш айбловларини рад этди, деб хабар бермоқда Reuters. Аввалроқ Австралия стратегик сиёсат институти (ASPI) Хитой режимини мусулмон озчилигининг маданий меросини йўқ қилиш режаларида айблаган эди.
Булғор Ислом Академиясида иккинчи битирувчиларга Ислом фанлари докторларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Академия матбуот хизмати хабар бермоқда. Тантанали тадбир докторантура битирувчиси Идрисжон Киямов томонидан ижро этилган Қуръон мутолааси билан бошланди, сўнг Татаристон Республикаси муфтий муовини Илфар ҳазрат Ҳасанов дуо қилди.