"Мо футбол майдонида бўлгани каби ажойиб эди. У ўша йигитларнинг менга айтаётган гапларини эшитиб, уларга юзланиб деди: «Бир неча йилдан кейин сиз унинг ўрнига тушиб қолишингиз мумкин». Мен фақат Мо менга £ 100 берганида бу галлюцинация эмаслигини англадим. Бу ажойиб эди, у шунчаки афсонадир. Менинг наздимда Мо ҳақиқий қаҳрамон ва мен ундан миннатдорман», - дейди Крейг.
ОАВ Салоҳ ўзининг жонажон қишлоғи Нагригда ва бутун дунё бўйлаб кўп сонли хайрия акциялари амалга ошириши ҳақида тез-тез хабар бериб туради. Камбағал оилаларни қўллаб-қувватловчи ҳамда бевалар ва оғир вазиятга тушиб қолган, болали ажрашган аёлларга ёрдам таклиф қилувчи хайрия ташкилоти унинг номи билан аталади.
Муҳаммад мунтазам равишда тўй қилиш учун пул ўтказиб, юртдошларига оила қуришларига ёрдам беради. Шунингдек, у ўз юртида ёшлар футбол клубига ҳомийлик қилиб, ёшлар марказини қурди, шифохона ва мактабни тўлиқ жиҳозлади. "Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳ одамларнинг ҳаётини яхшилаш учун миллионлаб евро сарфламоқда.
Муҳаммад Салоҳ уйсиз одамни безорилардан қутқарди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўзининг меҳрибонлиги, соддалиги ва сахийлиги билан жамоатчиликни яна бир бор қойил қолдирди. Мисрлик футболчи жамоанинг уй стадиони «Энфилд» яқинидаги ёқилғи қуйиш станциясида бир гуруҳ ёшлар томонидан калтакланган уйсиз одамнинг ёнини олди. Бу собиқ ишчи Дэвид Крейг бўлиб чиқди. 50 ёшли эркак оиласи билан жанжаллашиб қолганидан бери олти йил давомида кўчада ухлаб юрар экан.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси