close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россиядан Арманистонга қурол-яроғ етказиб бериш давом эттирилмоқда

Арманистон инсонпарварлик юклари кўриниши остида ноқонуний қурол-яроғ ташишни амалга оширишни давом эттирмоқда. Яқинда haqqin.az ёзганидек, Арманистонга қурол-яроғ етказиш бўйича операцияда Армения-авиа, Норд-стар ва Atlantis Armenian Airlines авиакомпанияларининг фуқаро самолетлари иштирок этмоқда.

Хусусан,  3 октябрь куни Ереван аэропортига ташқи ишлар вазири ўринбосари Шаварш Кочаряннинг самоети келиб қўнди. 4 октябрда Москвадан бош вазир ўринбосари Мгер Григорян ватанига қайтди. 6 октябрда Минеральные водыдан Atlantis Armenian Airlines авиакомпаняси самолети келиб қўнди.
Учала самолет бортида «Игла-С» зенит-ракета комплекслари, «Корнет» танкка қарши ракета комплекслари, кичик масофали «ОСА» зенит-ракета комплекслари бутловчи қисмлари, хусусан - 9МЗЗМЗ бошқариладиган зенит ракеталари бор эди.
haqqin.az га маълум бўлишича, «Корнет» танкка қарши ракета комплекслари навбатдаги партияси Арманистонга Минводыдан Ереванга Atlantis Armenian Airlines самолети орқали етказилган. ЕК-3200 рейси бугун учирилган.
Таъкидлаш жоизки, бу авиакомпания бир неча марта қурол-яроғ ноқонуний транзити ва контрабандада иштирок этган ва ҳаттоки Европа Иттифоқи санкциялар остида ҳисобланади, лекин бу унга Россиядан Арманистонга рейсларни амалга оширишга халал бермаяпти.
Шу дақиқаларда Озарбайжон президенти ёрдамчиси Хикмет Гаджиев Арманистонга фуқаро самолетларида қурол-яроғ ноқонуний етказиб берилаётгани ҳақида баёнот билан чиқди.
"Санкциялар остида бўлган, коррупцияга ботган авиаташувчи Atlantis Armenian Airlines Арманистонга инсонпарварлик ёрдами доирасида фуқаролик самолетларида ракета ва ракета комплекслари ташишни амалга оширмоқда. Бу Чикаго конвенцияси ва Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти қоидаларининг бузилиши ҳисобланади", - деб ёзди Гаджиев Twitter тармоғидаги саҳифасида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase