Ташкилотнинг тахмин қилишича, Пекиннинг исломга қарши сиёсати доирасида Шинжонда 16000 га яқин масжид вайрон қилинган ёки жиддий зарар кўрган. ASPI сунъий йўлдош тасвирлари ва статистик моделлаштириш ёрдамида ўз хулосаларини чиқарди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь баёнот беришича, гап "туҳматона миш-мишлар" ҳақида бормоқда.
Далил сифатида Шинжондаги масжидлар ҳақидаги статистикани келтирар экан, 24 мингдан ортиқ мусулмон ибодатхонаси борлигини, бу эса аҳоли жон бошига ҳисоблаганда (530 кишига бир масжид) айрим Ислом давлатларига қараганда кўпроқ таъкидлади.
Аввалроқ, Хитой ҳукумати расман 2018 йилда Шинжон Уйғур автоном вилоятида туғилиш даражаси кескин - 2017 йилга нисбатан деярли учдан бирга қисқарганини тан олганди, лекин мусулмон вилоятида аёллар мажбурий стерилизация қилинишини инкор қилишда давом этмоқда.
Хитой Шинжондаги масжидларни йўқ қилиш айбловларига жавоб берди
Хитой ташқи ишлар вазирлиги Шинжонда Уйғур халқининг маданий меросини йўқ қилиш сиёсатини амалга ошириш айбловларини рад этди, деб хабар бермоқда Reuters. Аввалроқ Австралия стратегик сиёсат институти (ASPI) Хитой режимини мусулмон озчилигининг маданий меросини йўқ қилиш режаларида айблаган эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди