Шоуда моделлар француз қўшиқчиси ва продюсери Куку Хлои (Coucou Chloe) ижросидаги Doom деб номланган қўшиққа рақсга тушишди. Қўшиқда «Қиёмат қойим бўлмайди, токи илм олиб қўйилиб, зилзилалар кўпайиб, замон яқинлашиб, фитналар зоҳир бўлиб, ҳарж (қатл) кўпайиб кетмагунича, токи орангизда мол дунё тўлиб-тошмагунича...», деган ҳадисдан фойдаланилган.
Интернет-хамжамияти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларидан бундай ўринсиз иқтибос келтиришидан ғазабга келди.
Кўп сонли ғазабга тўла твитларни кўрган қўшиқчи дарҳол ўз Twitter саҳифаси орқали оммавий узр сўради.
«Мен Doom қўшиғим туфайли етказилган ҳақоратлар учун узр сўрайман. Қўшиқ мен интернетдан топган Baile Funk треклари сэмплларидан фойдаланиб ёзилганди. Ўша пайт мен бу сатрларда исломий ҳадислардан фойдаланилганидан хабарим йўқ эди», - изоҳ берди Хлои.
Рианна Қиёмат куни ҳақида ҳадисдан иқтибос келтирди
Дунёдаги энг машҳур поп-ижрочилардан бири Рианна мусулмонлар ҳамжамиятида ғазабга сабаб бўлди. Шунингдек, Savage Х Фентй брендининг эгаси ҳам бўлган қўшиқчи шоуда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан олинган парчалар билан треклардан фойдаланишга рухсат берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши