11 октябрь соат 02:00 атрофида Арманистон қуролли кучлари Озарбайжоннинг иккинчи йирик шаҳри Ганжанинг марказий қисмида жойлашган кўп қаватли турар-жой уйини ракетадан ўққа тутиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 40 киши яраланган, шунингдек кўп сонли фуқаро объектларига жиддий зиён етказилди.
Бундан ташқари, 11 октябр тонгги соат 4 атрофида Арманистон қуролли кучлари фронт чизиғидан 100 км масофада жойлашган катта саноат шаҳар Мингячевирни ракетага тутди. Арман босқинчиларининг мақсади Жанубий Кавказдаги энг йирик иссиқлик электр стансияси бўлган Мингячевир гидроэлектростанцияси эди.
Айни пайтда ҳодиса жойида прокуратура томонидан жабрланганлар ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилганлар рўйхатини аниқлаштириш бўйича тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Таъкидлаш керакки, икки Жанубий Кавказ мамлакатлари ўртасидаги зиддият 1988-йилда Арманистоннинг Озарбайжонга бўлган ҳудудий даъволари туфайли юзага келган. Тоғли Қорабоғ ва унга туташ еттита туман - Озарбайжон ҳудудининг 20 фоизи Арманистон қуролли кучлари томонидан босиб олинган.
Арманистон, Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги еттита туманнинг озарбайжон аҳолиси доимий яшаш жойларидан чиқариб юборилди ва уларга нисбатан этник тозалаш ҳаракати содир этилди. Этник тозалаш натижасида 1 миллиондан ортиқ озарбайжонлар қочоқ ва ички кўчирилган шахсларга айланди.
1994 йил май ойида томонлар сулҳ тузишга эришдилар ва ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳомийлигида ва Россия, Франция ва АҚШ ҳамраиси шафелигида тинчлик музокаралари давом этмоқда.
Озарбайжоннинг Ганжа ва Мингачевир шаҳарлари яна ракетадан ўққа тутилди
Босқинчи Арманистон Республикаси қуролли кучлари, атайлаб халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларини, 1949 йилги Женева конвенциялари ва уларнинг қўшимча протоколларини, шунингдек, 2020 йил 10 октябрь куни соат 12:00 да эълон гуманитар ўқ отишни тўхтатиш талабларини бузган ҳолда, аҳоли ҳудудларини оғир артиллерия ёрдамида ўққа тутишда давом этмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди