close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Булғор Ислом Академиясида Ислом фанлари докторларига дипломлар топширилди

Булғор Ислом Академиясида иккинчи битирувчиларга Ислом фанлари докторларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Академия матбуот хизмати хабар бермоқда. Тантанали тадбир докторантура битирувчиси Идрисжон Киямов томонидан ижро этилган Қуръон мутолааси билан бошланди, сўнг Татаристон Республикаси муфтий муовини Илфар ҳазрат Ҳасанов дуо қилди.

Бу йил тўққиз нафар битирувчи Ислом фанлари бўйича доктор дипломига эга бўлди.
"Ислом фанлари докторларининг иккинчи битируви тарихий воқеа. Россия Федерациясида ҳозир Булғор Ислом академиясидан 15 нафар Ислом фанлари доктори борлиги билан фахрланамиз", - дейди Академия ректори Данияр Абдрахманов. Шунингдек, таълим муассасаси ўқитувчилари, профессорлари ва муассисларига миннатдорчилик билдирди.
Оғир санитария-эпидемиологик вазият туфайли маросим аралаш онлайн ва юзма-юз форматда ўтказилди.
Шундай қилиб, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Айнутдин илмий даражани энди қўлга киритган Ислом фанлари докторларига видеоконференция орқали мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу тадбир - дипломлар тақдимоти нафақат Булғор Ислом Академияси, балки Муфтийлар Кенгаши ва Россия МДИ учун ҳам муҳим кун ҳисобланади.
"Исломий таълим чўққиларига эришганингизга қарамай, касбий ўсиш ва мақсадларингизни амалга ошириш учун ҳали кўп ишлар қилишингиз керак. Сиз ҳозир Исломга хизмат қилиш йўлининг фақат бошида турибсиз. Яхши билимлар базасини олган ҳолда, энди ундан Ислом Уммати манфаати учун фойдаланишингиз мумкин. Маънавий ривожланишингизда тўхтаманг. Бешикдан қабргача илм излаш ҳақида ҳадисларда гапириб ўтган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини сиздан яхши биладиган одам бўлмаса керак" - деди Равил ҳазрат битирувчиларга.
2020 йил Ислом фанлари доктори дипломларини Муҳаммад Аслам, Юсуп Абдулмуслимов, Мурат Кульчанов, Идрисджон Киемов, Магомед Магомедов, Магомедарип Рамазанов, Магомед Салманов, Олимжон Сафаров ва Алмаз Сафин қўлга киритди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase