Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Саудия Арабистони собиқ олий муфтийси (1993-1999) шайх Ибн Боз Абдулазизнинг невараси ўз твиттерида турк маҳсулотларини бойкот қилишга чақираётган қироллик ҳукумати вакилларини танқид қилди. Унинг фикрига кўра, саудиялик вазирлар Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған «исломий йўналишдаги кучли шахс» эканлиги билан муроса қила олмаяпти.
Джонс Хопкинс университети маълумотларга кура, сайёрамизнинг 41 млн.дан ортиқ аҳолиси COVID коронавирусига чалинган . Охирги суткада қарийб 388 мингта янги ҳолат қайд этилди, бир кун олдин рекорд кўрсаткич – 440 минг киши қайд этилганди.
Озарбайжон армияси Жабрайил жабҳасида олиб борган жанглари натижасида Арманистон Қуролли кучларининг 556-полки баталони йўқ қилинди. Бу ҳақида Axar.az мудофаа вазирлигига таянган ҳолда хабар қилди.
Бу ҳақида Озарбайжон аскарлари томонидан суратга олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видео дарак беради. Арманлар Озарбайжоннинг босиб олинган Зангилан тумани масжидларида чўчқа боқишган экан. Бу ҳақида мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларида Озарбайжон аскарлари томонидан суратга олинган кадрлар далолат беради.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Зангилан шаҳри ҳамда Физули, Жабройил, Ҳўжавенд (собиқ Мартуни) ва Зангилан туманларида 24 та қишлоқ озод этилганини маълум қилди. Бу ҳақида Илҳом Алиев AzTV давлат телеканали орқали намойиш қилинган миллатга мурожаатида баёнот берди.
Туркия Президенти ИҲТ мамлакатлари дин ишлари бошқармалари раҳбарларига мурожаат қилди. Ислом дунёси учун бу оғир даврда мусулмонлар бир-бирларини янада диққат билан тинглашлари ва яқиндан мулоқотда бўлишлари лозим.
Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатлар нормаллаштирилиши мумкин, бироқ Фаластин-Исроил музокараларини бошлаш устувор бўлиб қолаверади. Бу ҳақида АҚШ га ташрифи давомида Яқин Шарқ сиёсати Вашингтон институтига берган интервьюда қироллик ташқи ишлар вазири Фейсал бен Фархан ал Сауд.
Келиб чиқиши Чеченистонлик бўлган 14 ёшли Дени Эскиев Германиянинг Засниц шаҳрида топкирлик ва жасорат намойиш этади. У кўп қаватли уйнинг томида олов кўргач, ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимига қўнғироқ қилди ва шу уйда яшовчи барчани огоҳлантирди. Шаҳар мэри ёш қаҳрамонни тақдирлаш ниятида, хабар қилади ИА dosh.
Латвиянинг НАТО парламент Ассамблеясидаги делегацияси раҳбари Александрс Кирштейнснинг айтишича, октябрь ойи бошида НАТО парламент Ассамблеясининг вебинари – Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича масофавий учрашув бўлиб ўтган.
Икки муқаддас масжид Бош бошқармаси Катта масжидни дезинфекция қилиш учун фойдаланиладиган роботлар сонини кўпайтиришини маълум қилди. Ҳар куни Катта масжидни хавфсиз ва соғлом муҳит яратиш мақсадида дезинфекция қилиш учун 4500 литрдан ортиқ восита ишлатилади.
«Терроризмга қарши қатъий гапирар эканман, мўминларнига иғво қилиб фитна чиқармасликка чақираман». Рамзон Қодиров - Париж яқинида ўқитувчининг ўлдирилгани ҳақида
Франция полицияси мамлакат президенти Эммануэл Макроннинг исламофобик риторикасини очиқ қоралаган мусулмон ташкилотларидан бирининг асосчисини ҳибсга олди. BarakaCity ташкилоти асосчиси Идрис Сихамеди уйига полиция рейди бир нечта ижтимоий тармоқларда намойиш этилди – видеода Сихамеди тўрт фарзандининг кўз ўнгида калтакланиши ва ҳибсга олиниши акс этганди.
Париждан 27 километр масофада жойлашган Конфлан-Сент-Онорин шаҳрида маҳаллий коллежда тарих ўқитувчисининг боши танидан жудо қилинди, деб хабар беради Le Monde. Le Figaro ва Actu17 ёзишича, машғулотлардан бирида у талабаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар кўрсатган. Le Monde дарс сўз эркинлиги ҳақида борганлигини аниқлаштирди.