Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Арманистон парламентининг навбатдан ташқари йиғилишида сўзга чиқиб, ЕИ давлатлари Арманистон таркибида Тоғли Қорабоғни тан олса, унинг мамлакати бир жинслилар ўртасида никоҳларни тайёрлигини маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, Вашингтон COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли Хитойга қарши муайян чоралар кўради. У коронавирус тарқалишининг ўчоғига айланган Хитойга нисбатан АҚШ қачон ва қандай қадамлар ташлашини аниқ айтмади. АҚШ касалланганлар ва ўлим ҳолатлари бўйича дунёнинг қолган мамлакатлари орасида етакчилик қилмоқда.
Тоғли Қорабоғда 67 та масжиддан 63 таси бутунлай вайрон бўлган ва юзлаб тарихий-маданий ёдгорликларга зарар етказилган, деб хабар беради Озарбайжон Фанлар Академияси 11 ноябр куни.
Aljazeera янгиликлар порталига таянган ҳолда IQNA хаба беришича, Судан дин ишлари ва хайриялар бўйича вазири Насриддин Муфре Facebook да суданик машҳур қори, шайх Нурин Муҳаммад Сиддиқ ва яна уч нафар Қуръон хафизлари, Али Яқуб, Абдуллоҳ Аваз Карим ва Муҳанд Кананий йўл-транспорт ҳодисасида бўлгани ҳақида хабар қолдирди.
Бу кунни нишонлаш халқлар ўртасида бағрикенгликни мустахкамлаш ва ўзаро маданий яқинлашувга хизмат қилишдан иборат. ЮНЕСКО 18 ноябр куни Халқаро ислом санъати кунини нишонлади. Бундай қарор 2019 йил ЮНЕСКО Бош анжуманининг 40-сессиясида қабул қилинган бўлиб ҳар йили 18 ноябр куни ўтказилади.
Фаластинда ҳозирги Оқ уй маъмуриятининг Яқин Шарқдаги ўрни танқид қилинди. Яқин Шарқдаги "Аср битими" Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари билан бирга кун тартибидан чиқиб кетади. Бу ҳақида Фаластин Бош вазири Муҳаммад Иштийё маълум қилди.
Грузия бош вазири АҚШ Давлат котиби билан музокаралар ўтказди. Грузия Бош вазири Георгий Гахария расмий ташриф билан Грузия пойтахтига келган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди. Томонлар икки томонлама муносабатлар ва АҚШ ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Қозоғистон янги турдаги коронавируснинг (COVID-19) иккинчи тўлқинига яқин. Бу ҳақида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатидаги эпидемиологик вазиятга бағишланган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради президент маъмурияти матбуот хизмати.
Татаристон республиканинг савдо марказларида мусулмонлар учун қўшимча намозхоналар ташкил қилишни режалаштирмоқда. Татаристон президенти Рустам Минниханов Татаристонлик тадбиркорлар билан учрашувда хоналарни жойлаштириш учун зарур объектлар рўйхатини тузиш вазифасини қўйди.
Дин ишлари бўйича Давлат комиссиясининг янги директори Ақин Тўқталиев мамлакат Конституциясидан "Қирғизистон дунёвий давлат" деб билдирган бандни олиб ташлашни зарур деб ҳисоблайди, деб ёзади «Vesti.kg».
Коронавируснинг иккинчи тўлқини Буюк Британия қабристонлари ишида ўз аксини топмоқда. Қабристонлар ходимлари COVID-19 барча қурбонларини дафн этишга улгуриш учун уч смеада ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақида Брэдфорд масжидлар кенгаши аъзоси Зулфи Карим маълум қилди.
Эронда COVID-19 қурбонлари сони 42 мингдан ошди. Эронда бир суткада COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 482 тага – 42461 кишигача ўсди. ЭИР соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Ларининг хабар қилишича, мамлакатда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлари сони бир суткада 13352 кишиша, ёки 788473 кишигача ўсди.
Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири шундай баёнот билан чиқди. Покистон Ҳиндистонни терроризмни молиялаштиришда айблади. Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Исломободнинг терроризмга қарши кураш бўйича тайёрлаган янги маърузаси юзасидан БМТ хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари (АҚШ, Хитой, Россия, Буюк Британия ва Франция) элчиларини хабардор қилди.