Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Озарбайжон уруш тугаганидан кейин озод қилинган ҳудудларда тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар миналарда портлаши масаласида жиддий хавотирда.
Нур-Султон шаҳрида қурилаётган масжиднинг металл конструкцияси қулаб тушди ва иккита кўтарма кранни шикастлади. Бу ҳақида 21 февраль куни Казинформ агентлиги Қозоғистон пойтахти фавқулодда вазиятлар бўйича департаментга таяниб хабар қилди.
АҚШ армиясида хизмат қилаёган биринчи мусулмон аёл Солиҳа Джабин Америка ҳарбий ҳаво кучлари капелланлар корпусида хизмат қилиш имконини берадиган диплом олди. Диплом бериш тарихий маросими 5 февраль куни бўлиб ўтди, дейилади АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари чоршанба куни берган расмий баёнотида.
Дунё рационаллик тамойилларидан четлашиб, ирқчилик ва муросасизликнинг юксалиши билан ажралиб турувчи янги даврга кириб бормоқда, аммо жаҳон ҳамжамияти бу бузғунчи ғояларнинг ғалабасига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилиши керак.
Кўнияда кенг кўламли қурилиш ишлари шаҳарни ўзгартириб юбориши кўзда тутилган. Бу ерда Мавлоно майдони, Мавлоно бозори, Миллат боғи, тўрт минорали янги масжид ва бошка кўп нарсалар қурилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Анатолия агентлиги.
Қирғизистон дин ишлари бўйича давлат комиссияси собиқ раҳбари Ақин Тўқталиев давлат раҳбари Садир Жапаровни унга нисбатан туҳмат учун судга беришга тайёрлигини айтди. Эътиборлиси, Тўқталиев аввалроқ жиноий ишлар бўйича судда Жапаровнинг манфаатларини шахсан ҳимоя қилган эди.
Ражаб кечаси мусулмонлар учун учта асосий ойдан бири - Ражаб ойининг биринчи пайшанба куни нишонланади. Истанбул шаҳридаги «Айа-София» масжидида мусулмонлар учун муқаддас саналган Ражаб кечасининг илк ибодатлари бўлиб ўтди. Ражаб кечаси мусулмонлар учун учта асосий ойдан бири - Ражаб ойининг бошида нишонланади.
Франция қуйи палатаси депутатлари «радикал исломчиларга қарши кураш» мақсадида мактаблар ва масжидлар устидан назоратни кучайтирадиган қонун лойиҳасини маъқуллашди.
Якшанба куни Парижда терроризм билан курашга қаратилган, лекин мусулмонлар жамоатининг ҳуқуқларини кескин камситиши мумкин бўлган шов-шувли қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Бирлашган Араблар Амирликларида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари авлиё Валентин куни видеоролик жойлаган икки араб қизнинг бир жинсли “унашиши”ни тушунмадилар.
Британиялик олимлар буюк олим, шифокор, файласуф Абу Али ибн Сино қиёфасини қайта тиклашга муваффақ бўлдилар. Ибн Сино қиёфаси унинг қабрини Ҳамадонга кўчириш пайтида олинган бош суягининг фотосуратлари бўйича қайта тикланди. Файласуф-олимнинг кўриниши юқоридаги расмдаги каби бўлган.
Нидерландияда NIDA партияси мусулмонларнинг диний туйғуларини таҳқирлаганлар, жумладан, Пайғамбар Муҳаммадни ﷺ масхара қилганларни жазолаш ҳақида ташаббусни қўллаб-қувватлаган 124 мингдан ортиқ имзо тўплашди. Бу ташаббус 17 март куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари натижасида шакллантириладиган ҳукуматга юборилган исломофобиянинг намоёндаларига қарши кураш чақирувдир. Имзо қўйилган варақлар Гаага марказидаги Бинненхоф майдонида жойлаштирилди.
Владикавказда «Магнит» супермаркетида портлаш рўй берди. Бино тўлиқ вайрон бўлди, деб хабар қилади ТАСС Шимолия Осетия ИИВга таяниб. «Гагкаев кўчасида жойлашган „Магнит“ супермаркети портлади, у худди қартадан ясалган уя каб қулаб тушди… Сабаб номаълум», — дейишда ИИВ матбуот хизматида.