close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой Сувайш каналини тўсиб қўйди. Тасодифми?

Дунёдаги деярли барча оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, Сувайш каналида ғайриодатий ҳодиса рўй берди: Хитойнинг контейнер ташувчи EVER GIVEN кемаси каналда кўндаланг туриб, саёз жойга ботиб қолди.

Шу тариқа канал бўйлаб ҳаракат тўсиб қўйилди, кема тезда тўғриланиб, канал йўлига мослаб қўйилган тақдирда ҳам каналнинг ишсиз туриб қолиши трафик билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.
Масалан, агар Пентагон Форс кўрфазига юборишни режалаштирган америка кемалари айни пайтда Ўртаер денгизида бўлса, ҳозир бунинг бироз вақт – тирбандлик ҳал бўлмагунча имкони бўлмайди. Лекин агар контейнер ташувчи кемани жойидан кўчиришнинг имкони бўлмаса, Кўрфазга Африкани айланиб ўтиб боришга тўғри келади , бу эса анча вақт олади. Шунга асосланиб, бу воқеа АҚШ денгиз флотига қарши қаратилган қандайдир диверсия бўлиши мумкин.
Ушбу воқеа асосида каналнинг тўсиб қўйилиши жаҳон денгиз трафигини бузиш ва натижада жаҳон иқтисодиётни қулатиш бўйича қандайдир глобал ҳаракатларнинг бир қисми бўлиши мумкин.
Ушбу йўналиш қанчалик ҳақиқий эканини билмаймиз, ҳозирги пайтда қандайдир фотошопнинг эҳтимоли йўқ эмас, лекин агар ҳамма нарса шундай бўлса, унда бу кема унга тегишли бўлган Хитойдан халқаро денгиз транспортининг энг шафқатсиз троллинги кузатилмоқда.
Ушбу сатрлар ёзилган вақтда контейнер ташувчи кема ҳали ҳам канални тўсиб турибди, мисрликлар эса экскаваторлар билан унинг винтини қазиб олишга ҳаракат қилишмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase