Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар ва Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Ҳамидуллоҳ Муҳиб билан онлайн-режимда бўлиб ўтган учрашувда баёнот беришича, Эрон ҳукумати толибоннинг мамлакатда ислом амирлиги тузиш режаларидан хабардор ва бунга асло йўл қўйиб бўлмайди, деб хабар қилади «Анадолу» агентлиги.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг MuslimTV жамоаси ҳар ҳафта душанбадан жумагача 7 та йўналишда диний-маърифий дарс ва суҳбатларни ижтимоий тармоқлар орқали онлайн эфирга узатмоқда.
Малайзияда 40 нафар тиббиёт ходими коронавирусга қарши вакцинанинг иккита дозаси билан эмлангандан сўнг коронавирусга чалинди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош директори Нур Хишам Абдулла маълум қилган.
Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Кеча, 17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.
Жонс Хопкинс коронавирус маркази статистикасига кўра, COVID-19 дан вафот этганлар дунё миқёсида 3 миллиондан ошди.
АОКА Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати билан ҳамкорликда гиёҳванд моддалар рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар қилувчи Telegram ботига келиб тушган маълумотларга асосланиб, 50 дан ортиқ ресурс фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда АОКА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Мариам Тиллаева «Хач кундалиги» номли YouTube-канали муаллифи, жанжалкаш блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди.
Индонезияда ўзбек меъморлик услубида қурилган биринчи масжид очилди. У "Имом ал-Бухорий" деб номланади, хабар қилади Podrobno.uz. Мусулмонлар учун Муқаддас Рамазон ойи арафасида, жорий йилнинг 9 апрель куни Индонезиянинг Чианжур шаҳрида мусулмонлар учун ажйиб бир ибодатхона очилди.
Давлатимиз раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.
Францияда мусулмон аёллар ўз ҳуқуқларини поймол этувчи ҳокимият қарорига норозилик билдирмоқда.
Равил Айнутдин томонидан бошқариладиган Россия муфтийлар кенгаши (ва РФ МДИ) Россия ислом институти (Қозон) ва Қозон ислом институти таъсисчилар таркибидан чиқарилиши мумкин. Бу ҳақида «Татар-информ» ахборот агентлиги мухбирига Татаристон Республикаси мусулмонлар диний идораси раҳбариятига яқин бўлган манба хабар берди.
Саудия Арабистони қироли Салмон Маккадаги Масжид ал-Ҳаром ва Мадинадаги Пайғамбар масжиди раҳбарларига Рамазон учун анъанавий бўлган таровеҳ намозининг давомийлиги ҳақида кўрсатма берди.