Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида мақом маркази қурилиши учун давлат буюртмасига тендер эълон қилинди. Бошланғич баҳо – 93 млрд сўм.
Олмазор кўчасида жойлашадиган марказ 400 кунда қуриб битказилиши белгиланган. Буюртмачи – Маданият вазирлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» ИК.
Сумманинг катталигидан (8,8 млн доллар) кўриниб турибдики, анча катта объект қурилиши назарда тутилган.
Ўзбек халқи маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъатига ҳурматни сақлаган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, ушбу 93 миллиард сўмни айни пайтда ўзбек халқи тараққиёти ва ҳаётий зарурияти учун муҳим бўлган бошқа соҳа ва йўналишларга йўналтириш мантиқан ва соғлом ақл нуқтайи назаридан ўйлаб қаралса, тўғри йўл бўларди.
Айни пайтда ҳамма илмий-тадқиқот марказларида бир хил муаммо: замонавий асбоб-ускуналар етишмайди ёки умуман йўқ. Саноқли илмий муассасаларда замонавий илм-фан билан шуғулланиш имконияти бор. Кўплаб институтларда бу жуда катта муаммо ҳисобланади.
Дунёда илм-фан ва технологиялар жадаллик билан ривожланмоқда. Уларнинг асосида фундаментал фан ётади. Фундаментал фан ютуқлари амалий тадқиқотларга кўчади ва инновацион лойиҳа сифатида татбиқ этилиши ўрганилиб, якунланади. Бу уч муҳим жараён бизда бошидаёқ узилиб қолади, чунки фундаментал муаммолар етарли ўрганилмайди. Фундаментал фансиз унинг кейинги босқичларини гапириш фойдасиз.
Республиканинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, илм-фан тадқиқотларининг ўта муҳимлари танлаб олинади, молиявий жиҳатларига қараб лойиҳанинг нечадир фоизидан воз кечишга ҳам тўғри келади. Бу бор нарса, тан олиш керак.
Ёки илм-фандан олдин базавий таълим – мактабларга тўхталсак. Биргина фактга диққат қаратиш кифоя: бугунги кунда Ўзбекистондаги 3 мингдан ортиқ мактаб таъмирталаб. Синфларда ўқувчилар сони белгиланганидан кўп. Мактабларнинг 70 фоизида ўқиш икки сменада олиб борилмоқда.
Энди мақомчилик саройи масаласига қайтадиган бўлсак, ўзбек мақом санъатини чуқур ўрганиб, ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарни янги босқичда равнақ топтириш учун 400-500 кв.м.дан иборат 2-3 қаватли марказ қурилса ҳам бўлади, наздимизда. Ва ушбу марказ давлат бюджетига 5-6 миллиард сўмга тушиши мумкин.
Бошланғич қиймати 93 миллиард сўмга баҳоланган бу марказнинг қурилиш харажатлари давлат бюджетидан қопланиши ҳисобга олинса, бу борада солиқ тўловчилар фикри билан ҳисоблашиш кераклиги ойдинлашади.
Ва афсус билан таъкидлашимиз керакки, бюджет пулини қаерга сарфлаш масаласида солиқ тўловчилар билан етарлича ҳисоблашилмаётгани янги даврда ҳам асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Тошкентда мақом маркази қурилади. Бюджетдан 8,8 млн доллар ажратишмоқчи
Илмий марказларда замонавий асбоб-ускуналар етишмаётган, 3 мингдан ортиқ мактаб таъмирталаб аҳволда ётган бир пайтда, расмийлар мақом маркази биносини қуриш учун давлат бюджетидан 93 млрд сўм ажратишга қарор қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Кун.Уз
Сайт: www.kun.uzБошқа мақолалар: Кун.Уз
- Раисийнинг Москвага кутилмаган ташрифи ҳақида
- Россия «Рождество сулҳи» пайтида ҳам Украинани ўққа тутди — Пентагон
- Муфтий ҳазрат коррупционерларни бошқаларнинг мулкини ейиш гуноҳидан огоҳлантирди (видео)
- “Марказий Осиё газини қўлга олиб, Хитой билан ўзи гаплашмоқчи”. Иқтисодчи – Путиннинг уч томонлама иттифоқ таклифи ҳақида
- «Кўрмурид бўлиб, устозларидек нариги томонни ҳақорат қиляпти» – Муфтий интернетда тортишаётган домлалар ва уларнинг мухлисларини инсофга чақирди