close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия валиаҳд шаҳзодаси қарздорларнинг қарзини тўлаб беради

  • Жума, Май 07 2021
  • Муаллиф 

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон молиявий жиноятлар учун қамалган 150 дан зиёд фуқаронинг қарзларини тўлаш учун 13 миллион риёл (қарийб 3,5 миллион АҚШ доллари) ажратди.

ArabNews нашрининг хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Рамазон муносабати билан 29 та хайрия жамғармасига 87 миллион риёл (23 миллион АҚШ доллари) ҳам ажратган. Бу пуллар имконияти чекланганлар, бевалар, етимлар, Даун синдромига чалинганларни қўллаб-қувватлаш ва саратон касаллиги билан оғриётган беморларнинг даволаниши учун сарфланади.
“Муҳаммад ибн Салмон бундан тўрт йил аввал ҳам худди шу мақсадлар учун 100 миллион риёл ажратган эди”, – дея ёзади ArabNews. Ўшанда маблағ етмишта хайрия жамғармаларига тақсимлаб берилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase