close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция Жазоирда ядро синовлари учун бадал тўламоқда

Жазоирда мустамлакачилик ҳукмронлиги даврида Париж томонидан ўтказилган Саҳрои Кабирда узоқ давом етган ядро синовларининг парчаланиши маҳсулотлари қум бўронлари даврида Франция осмонларига етиб борди. Жазоирлик тадқиқотчилар воқеани "илон чаққан илон ўйнатувчи"га қиёслашди.

Бир неча кун аввал Франция метеорология хизматининг хабар беришича, «Пиренея ярим оролидаги паст босим туфайли кучли ҳаво тўлқинлари ҳосил бўлиб, Саҳрои Кабир қумларини мамлакатга олиб келган». Маълум бўлишича, ҳаводаги қум зарралари Франция осмонини мамлакат жануби, шарқи ва марказида сариқ ва тўқ сариқ рангларга бўяган.
France Plus га берган интервьюсида Канн университети тадқиқотчиси Пьер Барбининг хабар қилишича, яқинда Францияда кузатилган шамоллар ўзи билан радиоактив чиқитларга эга бўлган қумларни олиб келган. «Франция осмони чўлдан келган қуми туфайли тўк сариқ рангга бўялди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қум зарралари таркибида Франция томонидан Саҳрои Кабир чўлларида амалга оширилган ядровий портлашлар натижасида ҳосил бўлиши мумкин бўлган «цезий-137» радиоактив материали бор», - деди олим.
Унинг сўзларига кўра, тадқиқотлар Шапель-Дюбуа ҳудудида олинган намуналарда амалга оширилган. Цезий-137 радиоактив ярим парчаланиш даври 30 йилни ташкил қилади, деди Берби.
Аввалроқ Жазоир ташқи ишлар вазири Сабри Букадум ижтимоий тармоқларда Жазоирдаги синов майдонида синовдан ўтган ядро бомбасининг кучи 70 килотоннани ташкил этгани, бу Хиросимага тушган бомба кучидан 3-4 баробар юқори эканини айтган эди. Портлашнинг даҳшатли оқибатлари ҳамон сезилмоқда", - деб ёзади Букадум.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase