close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистонидаги мактабларда ҳинд мифологияси ўрганилади

Саудия Арабистонида "Vision 2030" га мувофиқ Қироллик ҳокимияти қадимги ҳинд эпослари «Рамаяна» ва «Маҳабҳорат»ни мактаб ўқув дастурига киритди.

Саудиянинг биринчи йога инструктори ва Arab Yoga Foundation асосчиси Нуф Ал-Марваийнинг твиттердаги саҳифасида унинг ўғли ижтимоий фанлар бўйича имтиҳонда индуизм ва буддизм бўйича саволларга жавоб бераётгани скриншоти жойланди.
«Vision2030 янги дастури ва Саудия Арабистони ўқув дастурлари биргаликда яшай оладиган, мўътадил ва бағрикенг авлодни тарбиялашга ёрдам беради. Ўғлимнинг жамиятшунослик бўйича бугунги мактаб имтиҳонидан скриншотлар индуизм ва буддизм тарихини, Рамаяна, Карма, Маҳабҳорот ва Дҳармани ўз ичига олади. Унинг ўқишига ёрдам бериш менга ёқди», - деб ёзади у.
Vision 2030 доирасида таълим соҳасидаги, шунингдек, инглиз тилини мажбурий ўқитишни ўз ичига олган бу ислоҳотлар, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан қиролликнинг нефтдан олинадиган даромадларга қарамлигини камайтириш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш бўйича ташаббусларининг бир қисмидир. Лойиҳа, шунингдек, мамлакатнинг чет элдаги «ультраконсерватив» мамлакат сифатидаги имиджни янада (ширкка) «сабрли» ва «мўътадил» жамиятга айлантиришга йўналтирилган.
Hindustan Times га кўра, мактаб дастурларига ҳинд маданиятининг «Рамаяна» ва «Маҳабҳорат»дан ташқари йога ва аюрведа (анъанавий ҳинд тиббиёти шакли) каби элементлари ҳам киритилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase