Рустам Собирович Қосимов 1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг шарқшунослик факультетида ўқиб, меҳнат фаолиятини Тошкент сув хўжалиги институтида араб тили таржимонлигидан бошлаган. Кўп йиллар олий таълим соҳасида турли вазифаларда ишлаган. 2004–2009 йилларда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари сифатида фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳалар ривожига ҳисса қўшган. Охирги йилларда Ўзбекистон Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифаларида ишлаб келаётган эди.
Рустам Қосимовнинг кўп йиллик меҳнати давлат томонидан муносиб тақдирланиб, 2006 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган эди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарининг кўнгил сўраши оғир дамда марҳумнинг оиласига ҳамдардлик, катта далда бўлди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди.
Президент марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.
«Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик. Биз жуда кўп йиллар бирга ишлаганмиз, оғир кунларимиз ҳам бўлган. Ҳозир ҳам менга энг катта ёрдамчи, маслаҳатгўй эди. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. Ишларини фарзандлари давом эттирсин», – деди Шавкат Мирзиёев.
Марҳумнинг оиласи, фарзандлари доимий эътиборда бўлиши таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдириш учун марҳум Рустам Қосимов хонадонига борди
Давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов 7 май куни оғир касалликдан сўнг вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
daryo.uz
Сайт: www.daryo.uzБошқа мақолалар: daryo.uz
- Исроил қўшинлари тарк этган Хон Юнус шаҳридан 56 нафар фаластинликнинг жасади топилди
- “Оролни қуритсак, Туркистоннинг Россияга қарамлигини абадий сақлаб қолишимиз мумкин”: Кауфманнинг императорга ёзган махфий мактуби
- Туркия парламентида юрак хуружига учраган депутат вафот этди
- Эрон ва Саудия Арабистони 7 йил ўтиб дипломатик алоқаларни тикламоқда
- Туркиядаги зилзиладан кейин вабо тарқалиши мумкинлиги маълум қилинди