Ҳужжатга кўра, низолар, иқтисодий муаммолар, жумладан, COVID-19 пандемияси билан асосланадиганн муаммолар ва экстремал об-ҳаво шароитлари оқибатида 2020 йил камида 115 млн киши 55 мамлакат ҳудудида қаттиқ очарчилик шароитига тушиб қолди. Бу ўтган йил билан таққослаганда тахминан 20 миллионга кўпдир.
133 мингга яқин киши Буркина-Фасо, Жанубий Судан ва Яманда озиқ-овқат хавфсизлигининг «ҳалокатли» йўқлиги шароитларига тушиб қолди, бу ерда аҳолининг оммавий ҳалок бўлиши ва бутун хўжалик тизими қулашининг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўришни талаб қилади.
2020 йилда камида яна 28 млн киши озиқ-овқат йўқлиги «фавқулодда вазияти»да «озиқ-овқат ишочликдан озиб-тўзиб кетишдан бир қадам»га келиб қолди. 38 мамлакат ёки ҳудудда шошилинч чоралар туфайли жон сақлаб, уларнинг тирикчилик манбалари сақлаб қолинган, шунингдек, оммавий очарчилик тарқалишининг олди олинган.
Озиқ-овқат хавфсизлиги йўқлиги муаммоси аввало, Африка мамлакатларида долзарб бўлиб турибди. 98 миллионга яқин киши – яъни 2020 йил озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келганларнинг учдан икки қисми – айнан Африка қитъасида яшайди. Спутник хабар беришича, бу муаммо дунёнинг бошқа қисмларида жойлашган мамлакатлар, жумладан, Яман, Афғонистон, Сурия ва Гаитини ҳам четлаб ўтмади, бу мамлакатлар ўтган йили энг оғир озиқ-овқат инқироз қайд этилган мамлакатлар ўнлигига кирган.
Ҳисоботда кўп ҳолларда COVID-19 пандемияси билан асосланадиган иқтисодий тартибсизликлар очлик муаммоси қулами ўсишининг асосий омиллри сифатида келтирилади. Улардан кейин асосий сабаблар рўйхатида учинчи ўринга тушиб қолган об-ҳаво ҳодисалари ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари келтирилади.
Ер юзида кенг кўламли очарчилик тарқалмоқда
Ўткир озиқ-овқат етишмовчилиги муаммосига дуч келган ва омон қолиш ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун фавқулодда ёрдамга муҳтож одамлар сони беш йил ичида энг юқори даражага етди, дейилади озиқ-овқат инқирозларини бартараф этиш билан шуғулланадиган БМТ, ЕИ, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари халқаро иттифоқининг озиқ-овқат инқирозларига қарши кураш бўйича Глобал тармоқ ҳисоботида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси