Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида 100 мингдан зиёд мусулмон Ҳайит намозини ўқиди. Қуддусдаги Исломий Вақф идораси хабарига кўра, мусулмонлар байрам намозини ўқиш учун масжидга ташриф буюрган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Юртимиз мўмин-мусулмонлари ва бутун халқимизни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Фаластин ерларида воқеалар авж олишини кузатишда давом этамиз. Ғазода чоршанбага ўтар кечаси Исроил томонидан қаттиқ бомбардимон қилиш қайд этилди.
12 йилдан бери Исроил бош вазири лавозимини эгаллаб келаётган Бинямин Нетаняху сайловдан сўнг янги коалиция туза олмади. Президент ҳукумат тузиш борасида мухолифат номзодига кўрсатма бериши эҳтимолдан ҳам маҳрум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканини билдиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан у мамлакат ҳукуматига мурожаат қилиб, шаҳарга армияни киритиш ва комендатлик соати жорий қилишга чақирди. Яҳудийлар ва араблар тўқнашувини у фуқаролар уруши деб атади ҳамда улар, машиналар ва ибоатхоналарга ўт қўйилаётгани ҳақида хабар қилди.
Муқаддас Рамазон ойида ўзбек дипломатлари Вашингтонда Конгресс аъзолари, Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги юқори мартабали вакиллари ҳамда мамлакат бош масжидлари раҳбарлари иштирокида ифторлик уюштиришди.
Қозон шаҳрининг 175-сонли мактабида номаълум шахс ўқитувчилар ва ўқувчиларга қарата отишма содир этди. Натижада камида тўққиз киши, шу жумладан, ўқитувчи аёл ва ўқувчилар ҳалок бўлди. ТАСС манбасининг хабар қилишича, ҳалок бўлганлар сони 11 тани ташкил қилади.
Сешанба куни эрталаб Исроил армияси қамал қилинган Ғазо секторини бомбардимон қилишни яна бошлади.
Душанба куни эрталаб Исроил босқинчи кучлари ал-Ақсо масжиди комплексига бостириб кириб, фаластинлик диндорларни резина қопламали ўқлар, кўз ёши оқизувчи газ ва овоз бомбалари билан ўққа тутиб, юзлаб одамларни яралади.
Сурия давлат медиа воситалари хабар беришича, Сурия қирғоқлари яқинида Эронга тегишли бўлган кема портлаган, гап AREZOO Genral Cargo Ship ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. Воқеа жойидан олинган лавҳаларга қараганда, ҳаттоки иккита кема портлаган ва яна денгизда нимадир тутаяпти, лекин айни пайтда иккинчи кема аниқлаштирилмаган.
Шарқий Қуддусда маҳаллий фаластинликларнинг исроил босқинчилари билан тўқнашувлари бўляпти - мусулмонлар учун муқаддас бўлган ал-Ақсо масжиди ҳудудида масжидни ҳимоя қилиш ҳаракатлари бошланди. Бу шунингдек, яхудийлар учун ҳам Маъбад тоғи номи остида маълум бўлган муқаддас жойдир.