close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозон: мактабдаги отишма камида 9 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Қозон шаҳрининг 175-сонли мактабида номаълум шахс ўқитувчилар ва ўқувчиларга қарата отишма содир этди. Натижада камида тўққиз киши, шу жумладан, ўқитувчи аёл ва ўқувчилар ҳалок бўлди. ТАСС манбасининг хабар қилишича, ҳалок бўлганлар сони 11 тани ташкил қилади.

Татаристон Республикаси рахбари Рустам Минниханов ҳалок бўлганлар орасида етти киши – тўрт йигит ва уч қиз 7-синф ўқувчилари эканлигини айтди.
«Медиазона» ушбу мактаб ўқувчиларидан бирининг ҳикоясини чоп этди:
Саккизинчи синф ўқувчиси Сергей нашрга қиладиларни гапири берди:
«Ҳамма саросимага тушиб қолиб, «Эшикларни ёпинглар!» дея бошлади. Тахминан бир дақиқадан кейин директор «Эшикларни ёпамиз!» деб бақира бошлади. Биз эшикни ёпдик, икки дақиқадан кейин бизга айтишдики, бизнинг мактабимизда… мана бу иблислар…
Мен улардан бирини олиб чиқиб кетишаётганини орқадан кўриб қолдим, иккинчиси эса ўзини отиб ташлади.  8-А синфда етти кишини отиб ўлдирган шекилли <...>. Бўлди. Биз тахминан 10-15 дақиқадан кейин чиқдик. Ойнадан эмас, мен ойна орқали чиқиб кетмоқчи бўлдим, лекин ўқитувчи дарҳол оайналарни ёпди ва йўқ деди. Кейин полициячилар эшики тақиллатиб, «Очинглар, бу биз» дейишди. Кейин биз эшикни очдик»
Кейинчалик ички ишлар вазирлиги бир киши ҳужум уюштирган эканлигини маълум қилди. Ҳозир унинг исми маълум - бу 19 ёшли Илназ Галявиев, шу мактабнинг собиқ ўқувчиси. Ҳужумдан олдин у "Худо"деб номланган telegram каналини очган.
Life Shot  telegram каналининг хабар беришича, Илназ Галявиев полицияга " у ҳаммани ёмон кўриши, бомба ясашни эса интернетда ўрганиб олгани"ни маълум қилган.
Унинг сўзларига қараганда, гимназияга бир ўзи келган.
«Ҳамма менинг худо эканлигимни билишларини истадим», - дея унинг полициячиларга айтган сўзларини келтиради Life Shot.
Татаристион эртанги кун мотам куни деб эълон килинди.

«Исламонлайн.Уз» ҳалок бўлган болалар ва ўқитувчиларнинг барча қариндошлари ва дўстларига таъзия билдиради. Аллоҳ уларга раҳм қилсин.
Қўшимча маълумот олиш имкони бўлиши билан, биз олдин ҳам тез-тез гапириб ўтган нарсалар – исломдан чиқариш ва тармоқ меметик психозлери оммавий зўравонликни ҳаракатга келтирувчи реал кучга айланишини эслатиб ўтамиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase