close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил бош вазири Нетаняху янги ҳукумат туза олмаган учун иғво йўлини танлади

12 йилдан бери Исроил бош вазири лавозимини эгаллаб келаётган Бинямин Нетаняху сайловдан сўнг янги коалиция туза олмади. Президент ҳукумат тузиш борасида мухолифат номзодига кўрсатма бериши эҳтимолдан ҳам маҳрум бўлди.

Ушбу лавозимни эгаллаганига 12 йил бўлган Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳукумат коалициясини туза олмади. 5 май, чоршанбага ўтар кечаси ғолиб партия етакчисининг парламентда кўпчиликни ташкил этиши лозим бўлган муддат тугади. Нетаняху Президент Реувен Ривлинга бу вазифани уддалай олмаслигини ва давлат раҳбарига кабинет тузиш мандатини қайтаришини маълум қилди. Бунга жавобан Ривлин партиялар билан "ҳукумат тузиш жараёни ҳақида" мурожаат қилишларини айтди.  У мандатни Кнессетга (парламентга) қайтариши мумкин, бу унинг тарқатиб юборилиши ва янги парламент сайловларини ёки коалицион ҳукумат тузиш учун 28 кун оладиган янги номзодни танлаши мумкинлигини англатади.
«Еш Атид» партиясига раҳбарлик қилаётган мухолифат етакчиларидан бири Яир Лапид шундай номзодга айланиши мумкин. Лапид илгари мухолифатчи сўл қанот «Каҳол-Лаван» партиясида Бени Ганцнинг энг яқин сафдоши эди. Нетаняхунинг ўзи президент мандатини сайлов олдидан "Ха-Ямин ха-Ҳадаш" ("Янги ўнглар") партиясига асос солган ўнг қанот сиёсатчиси, «Ликуд» партиясидан келиб чиққан Нафтали Беннетга топширишни тавсия қилиши мумкин.
Агар янги номзод кўпчилик депутатларнинг қўллаб-қувватлашида ғалаба қозона олмаса, Исроил янги парламент сайловларига - сўнгги икки йилда бешинчисига дуч келади.

Бинямин Нетаняхуни барча партиялар бирлашиб, бош вазирликдан кетказмоқчи эди. Хатто арабларнинг партияси ҳам бу коалицияга қўшилиш арафасида турган эди. Бироқ, Бинямин Нетаняху масжидул Ақсога ҳужум уюштириб, бу коалиция истиқболини йўққа чиқарди. Лавозимидан кетса қамалиб кетиши аниқ бўлиб турганидан сўнг, арабларни қириш билан ўзига "очко" олиб кейинги сайловда ғолиб бўлишга ва ва қамалишини яна маълум муддатга чўзишга ҳаракат қиляпти.

Нетаняху коалициясининг қулаши ва коррупцияда айбловлар бўйича суд иши

Аввалги ҳукумат 2020 йилнинг декабрида ҳукмрон коалиция бўйича шериклар Бенямин Нетаняху ва Бенни Ганц келаси йил учун давлат бюджети бўйича келиша олмагани туфайли инқирозга учраган. Ўшнда Нетаняху коронавирус пандемияси туфайли фавқулодда ҳолатларга таяниб, бюджетни тасдиқлашдан бош тортган. Танқидчилар фикрича, бу билан Нетаняху коалиция шартномасида келишилганидек, 2021 йилнинг кузида Ганцнинг бош вазир лавозимини эгаллашига халал бермоқчи бўлган.
Ҳозирги Исроил Бош вазири коррупцияда айбланиб суд қилинмоқда. Уч йиллик терговдан сўнг Нетаняхуга уч ҳолатда айблов қўйилган. У, хусусан, қимматбахо совғалар олишда ва Исроилнинг икки оммавий ахборот воситаларининг ахборот сиёсатига таъсир кўрсатишда айбланмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase