close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фаластин олов ичра қолди: исроилликлар Ғазони бомбардимон қилмоқда

Сешанба куни эрталаб Исроил армияси қамал қилинган Ғазо секторини бомбардимон қилишни яна бошлади.

Янги ҳужумлар исроил авиациясининг тунги зарбалари оқибатида камида 24 фаластинлик жумладан, 9 та бола ҳалок бўлганидан бир неча соат кейин рўй берди. Аввалроқ ХАМАС қирғоқбўйи ҳудудидан Исроил томон ракеталар учирганди.
Ракета ҳужуми Ғазо секторини бошқараётган ХАМАС Исроилдан фаластинликларга қарши зўравонликлар бир неча кун давом етган Шарқий Қуддусдаги ал-Ақсо масжиди комплексидан ўз хавфсизлик кучларини олиб чиқиб кетишини талаб қилиб ультиматум қўйганидан кейин рўй берди.
Қуддус ўзи ҳозир нисбатан тинч, лекин Фаластин Қизил ярим ой жамияти маълумотларига кўра, душнабадан бери камида 520 нафар фаластинлик яраланган, 200 дан ортиқ киши шифохоналарда, шу жумладан, беш киши оғир аҳволда.
Исроил зўравонлиги қурбонларининг айтишича, босқинчилар ҳеч кимни аяшмади. "Улар ҳаммани отиб ташлашди, ёшларни ҳам, қариларни ҳам", - дейди қурбонлардан бири "Al Jazeera" га берган интервьюда. Шарқий Қуддусдаги беморларга тўлган шифохона директори Аднан Фарҳуднинг айтишича, ярадорларнинг аксарияти бош, кўкрак қафаси ва қўлидан жароҳат олган.
Айни пайтда, Исроил Қуддусдаги араб маҳаллалари орқали яҳудий кўчкиндиларининг юришини бекор қилди, шунингдек, Шайх Жарроҳдаги фаластинлик оилаларни ўз уйларидан чиқариб юбориш бўйича суд қарорини тўхтатди. «Электрон интифада» веб-сайтининг муаллифи ва асосчиларидан бири Али Абунима Ғазога берилган зарбаларни Исроилнинг таҳқирланиши учун товон тўлаш деб атади.
Унинг айтишича: «Исроилнинг Қуддусда таҳқирланишга жавобан… Ғазода бошқа кўплаб объектлар қаторида турар-жойларга қаратилган ҳужумлар оқибатида фаластинликларни, айниқса, болаларни ўлдиришини кўриш нақадар аянчли».
«Кеча Қуддусда рўй берган ҳолат, Фаластин халқ қаршилиги бирон-бир ҳукуматнинг кўмагисиз, Фаластин маъмуриятининг кўмагисиз… Исроилни мағлуб этгани, кўчкиндилар юришини бекор қилишга мажбур этгани ва Шайх Жарроҳдаги этник тозалашга каршилик кўрсатишни давом эттираётгани Исроил учун хорловчи мағлубият эди», - деди Абунима.
«Хамас ва бошқа қаршилик кўрсатиш гуруҳлари Исроилга қуйидаги сўзларни етказишга уринди: Қуддусга ва Ғарбий соҳилдаги фаластинликларга ҳужум қила оламиз сизга жавоб бермайдигна каршиликдан умид қиламиз деб ўйламанг.
Бу Исроил томонидан стратегик хато эди, улар хаёлимизга келган нарсани қила оламиз деб ўйлашди, чунки фаластин халқини Ғарбий соҳилдаги кичик-кичик қисмларга, Ғазода ҳам майда қисмларга бўлиб ташлашганди», - қўшимча қилди у.
Нима бўлганда ҳам, Фаластин ҳозирда навбатдаги катта уруш ёқасига келиб қолди. Араб давлатлари Лигаси бугунги кунда шошилинч учрашув ўтказиши лозим, лекин биз биламизки, бундай учрашувлар «иккала томонга» даъват билан хавотирли баёнотлардан бошқа нарса бермайди (гўёки иккала томон зўравонлик учун бир хилда жавобгардай).

"Исламонлайн.Уз" Фаластиндаги вазиятни кузатишда давом этмоқда ва воқеалар ривожи ҳақида хабардор қилиб боради. Ҳозирча биродарларимиз ва опа-сингилларимизни дуо қилиб турайлик. Аллоҳ таоло уларга нусрат ва мадад берсин!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase