close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилнинг Лод шаҳри мэри шаҳар устидан назорат тўлиқ йуқотилгани ҳақида баёнот берди

Шу муносабат билан у мамлакат ҳукуматига мурожаат қилиб, шаҳарга армияни киритиш ва комендатлик соати жорий қилишга чақирди. Яҳудийлар ва араблар тўқнашувини у фуқаролар уруши деб атади ҳамда улар, машиналар ва ибоатхоналарга ўт қўйилаётгани ҳақида хабар қилди.

Тартибсизликлар туфайли ҳукумат Тель-Авивнинг 20 км узоқликда жойлашган Лод шаҳри устидан назоратни тўлиқ йўқотди. Бу ҳақида бош вазир Биньямин Нетаньяхуга шаҳарга армияни киритиш илтимоси билан мурожаат қилган шаҳар мэри Яир Ревиво маълум қилди, деб ёзади Times of Israel.
Ревивонинг сўзларига кўра, 11 май кечки пайт Лодда яҳудийлар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди. «Бутун Исроил билиши керак – бу назоратнинг тўлиқ йўқотилишидир. Ақл бовар қилмади. Синагогалар ёняпти, юзлаб машиналарга ўт қўйилди. Юзла араб каллакесарлари кўчаларни кезиб юрибди. Ҳар дақиқа машина, синагога ёки мактабга ўт қўйиляпти. Бизнинг яги ратушамизга ҳам бостириб киришди ва ўт қўйишди. Лодда фуқаролар уруши бошланди», — деди мэр.
Унинг айтишича, бош вазирга шаҳарга Исроил мудофаа армияси бўлинмаларини киритиш, комендантлик соати жорий қилиш ва фавқулодда вазият эълон қилиш илтимосини жўнатган. «Сиз бу ерда нималар бўлаётганини тушунмаяпсиз. Бу Ғазо секторидан отилган ракетлардан ҳам ёмондир», — деди Ревиво, яҳудийлар ва арабларнинг биргаликда тинч яшашига қаратилган кўп йиллик саъй-ҳаракатлар «йўққа чиқди» деб қўшимча қилди.
Мэр рўй бераётган воқеаларни Биллур тунга, яъни 1938 йил нацистлар Германияси ва Австрияда рўй берган, ўнлаб кишилар ҳалок бўлган ва минглаб кишилар ҳисбга олиниб, концлагерларга жўнатилган яҳудийлар қирғинига қиёслади. Ревиво Лод ҳокимияти маҳаллий аҳоига уйларга қайтиш ҳақида илтимос билан мурожаат қилгани, лекин улар барибир ўз уйларини ҳимоя қилиш учун кучаларга қурол билан чиқаётгани ҳақида маълум қилди.
Май ойининг бошида Шарқий Қуддусда фаластин-исроил низоси янада кучади. Исроил суди де-юре Фаластинга тегишли бўлган шаҳарнинг бу қисмидан ара оилаларини чиқариб ташлашни бошлаш ҳақида қарор қилди. Исроил полицияси билан бир ҳафталик тўқнашувлар натижасида қарийб 300 киши жабрланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase