close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси АҚШ мусулмонлар жамоати вакиллари учун ифторлик уюштирди

Муқаддас Рамазон ойида ўзбек дипломатлари Вашингтонда Конгресс аъзолари, Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги юқори мартабали вакиллари ҳамда мамлакат бош масжидлари раҳбарлари иштирокида ифторлик уюштиришди.

Тадбирда АҚШ мусулмонлар жамоаси вакиллари - амалдаги маъмурият ва Конгресс аъзолари ҳамда мамлакатнинг маънавий раҳбарлари иштирок этди. Улар орасида АҚШ Конгрессида икки мусулмон аёл бири бўлган Илхан Умар, Терроризмга қарши кураш Давлат департаменти бюроси зўравон экстремизмга қарши кураш Офиси директори Ирфан Саид, Пентагоннинг Ўзбекистон бўйича куратори Ҳусайн Сутервала, мамлакатнинг шарқий қисмидаги энг йирик масжид – «ADAMS» маркази халқаро бўлими бошлиғи Хуринесса Фариад, Вашингтон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам номидаги Миллий масжид имомлари Толиб Шари, Қодир Абдусалом ва бошқалар иштирок этди.
Ифторлик вақтида элчи Жавлон Вахабов мамлакатимизга зиёрат мақсадидаги туризм учун улкан салоҳият мавжудлигини маълум қилди, Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, анъанавий ислом қадриятларининг асраб келиниши ва жамиятда қўлланиши, шунингдек, мамлакатда диний эркинликларни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапириб берди.
Терроризмга қарши кураш Давлат департаменти бюроси зўравон экстремизмга қарши кураш Офиси директори Ирфан Саид Ирфан Саид Ўзбекистон томонидан «Меҳр-5» операциясининг муваффақиятли амалга оширилгани ва жанг бўлаётган ҳудудлардан 95 та аёл ва болани қайтариши ҳақида гапириб берди.
«Ўзбекистон бутун дунёга мураккаб вазиятга тушиб қолган шароитларда инсонпарварлик борасида намуна бўлмоқда», - деди Ирфан Саид. У уруш зоналаридан қайтган аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини тинч ҳаётга реабилитация қилиш ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича мамлакатимизга барча ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
АҚШнинг энг йирик "ADAMS" масжиди вакили Ҳурунесса Фариад «Давлат департаменти раҳбарининг Ўзбекистонни диний эркинликларни бузган давлатлар рўйхатидан бутунлай олиб ташлаш ҳақидаги қароридан жуда мамнун эканини таъкидлади. Ўзбекистон бундай рўйхатлардан четда қолишга лойиқ, бу улкан тараққиёт. Биз сизнинг гўзал мамлакатингиз учун дуо қиляпмиз ва мен тез орада ота-боболарим Ватанига қайтишга умид киламан".
Бундан ташқари, Хурунесса Фариад У Ислом илоҳиёти, Қуръон тадқиқотлари, ҳадисшунослик ва мусулмон ҳуқуқи соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун 18 май куни халқаро Ислом Академияси ва Ислом цивилизацияси маркази вакиллари билан ADAMS маркази имоми Муҳаммад Мажиднинг учрашувини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
АҚШдаги энг қадимий масжид – «Муҳаммад масжиди» Миллий масжиди имоми Толиб Шариф ўз нутқи давомида, айниқса, мамлакатимизга илк сафарини қайд этди. "2018 йил сентябрь ойида диний эркинликлар соҳасида элчи жаноблари ташрифи доирасида Ўзбекистонга ташриф буюриш шарафига муяссар бўлдим. Ўзбекистон ўз меросини қандай қадрлаётгани, маърифатли исломнинг бебаҳо билим ва анъаналарига авлоддан-авлодга ўтиб келаётгани менда чуқур таассурот қолдирди", - дейди АҚШ масжиди раҳбари.
Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда ислом насронийлик ва яҳудийликдан кейин АҚШдаги диндорлар сони бўйича учинчи диндир. АҚШ  мусулмонлар жамоасига тахминан 3,5 киши аъзодир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase