Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясидан 41 ёшли эркак 28 апрель куни касалхонага ётқизилди, 28 майда эса унда H10N3 вируси – илгари одамлар унга чалинмаган парранда гриппи штамми ташхиси қўйилди.
Қуддусда мухолифатчи исроилликлар Шайх Жарроҳ маҳалласидаги фаластинликлар ҳимоясида янги митинг уюштирди.
Вашингтонда Фаластин ҳудудларини ишғол қилганлик ва қамал қилинган Ғазо секторида ва ишғол қилинган Ғарбий соҳилда, жумладан Қуддусда инсон ҳуқуқлари бузилганлиги учун Исроилга қарши санкцияларни талаб қилиш учун миллионлар юриши ўтказилди.
Туркия Ryanair самолётининг қўниши билан боғлиқ воқеадан сўнг Шимолий Атлантика альянси томонидан Беларусга қарши амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган ҳужжатнинг қабул қилинишига вето қўйди, деб хабар беради Washington Post газетаси.
Фаластин қаршилик ҳаракати ХАМАСни заифлаштириш бўйича ҳамкорлик Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва Миср Бош разведка хизмати раҳбари Аббос Камол ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Исроил ОАВ.
Молиявий ёрдам Қатар амирининг топшириги бўйича ажратилади. Қатар Исроил армияси томонидан берилган зарбалар окибатида вайрон бўлган Ғазо секторини тиклашга 500 млн доллар ажратади.
Чоршанба куни 74-Жаҳон соғлиқни сақлаш Ассамблеяси иштирокчилари босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш ҳолати ҳақида қарор қабул қилдилар.
Президент Эммануэл Макрон Франциянинг 1994 йил Руандада рўй берган геноцид учун жавобгарлигини тан олди, деб ёзади Al Jazeera.
Ўтган сутка давомида Қозоғистонда коронавирус инфекциясига ижобий РЦР билан 1747 та бемор аниқланди. Бу ҳақида тезкор штаб маълум қилди.
Минтақалар бўйича:
Тамил Надуда одамларни COVID-19 пандемиясидан ҳимоя қилиш мақсадида «Маъбуда Корона Деви»га бағишланган ибодатхона пайдо бўлди. Каматчипури Адхинам ҳокимияти томонидан асос солинган ибодатхона Коимбатур четида, Каматчипурама ҳудудида қурилди. Маъбуда бутини ясаш учун қора гранитдан фойдаланилди.
Сурия бўлиб ўтган президентлик сайловларида чинакам демократик овоз бериш мезонлари риоя қилинмади ва бундай жараён фақат Сурия можаросига ечим топиш учун саъй-ҳаракатларга путур етказади, - деб айтди Европа Иттифоқи дипломатик раҳбари Хосеп Боррел.
Эрон парламенти спикерининг маълум қилишича, Теҳрон ва БМТ ядро агентлиги ўртасидаги уч ойлик кузатув битими муддати тугаган ва энди Эроннинг айрим ядровий иншоатлари ичидаги кузатувлар тўхтатилади.
2021 йил 21 май куни 18:04:13 UTC (21:04 мск, маҳаллий вақт билан 02:04) Хитойнинг Цинхай провинциясида 7,3 балл куч билан зилзила содир бўлди. Зилзила маркази 10 километр чуқрликда бўлди.