close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Суданда ҳукуматнинг иқтисодий ислоҳотлари туфайли янги норозиликлар бошланмоқда

Бири ошқасини инкор қиладиган, қарама-қарши иқтисодий ислоҳотлар туфайли ўтиш даври ҳукуматидан истеъфо талаб қилаётган юзлаб норози шахслар Судан пойтахти Хартум кўчаларига чиқишди.

Бензин ва дизел ёқилғисига субсидияларни бекор қилган ва уларнинг нархи икки баравардан ортиқ ошишига олиб келган, Халқаро валюта фонди (ХВФ) томонидан қўллаб-қувватланаётган ислоҳотлар бўйича жамоатчилик норозилиги кучайиб кетди.
«Биз режимнинг қулашини истаймиз» ва «Йўқолсин ХВФ сиёсати», - деб қичқиришди ХВФ 2,5 млрд долларлик кредитни ва қарз юкини енгиллатиш бўйича битимни маъқуллаган кундан бир кун кейин, чоршанба куни Хартумдаги президент саройи олдида тўпланган намойишчилар.
Судан ҳарбий-фуқаролик маъмурияти собиқ диктатор Умар Башир 2019 йил ҳукуматга қарши оммавий намойишлар фонида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганидан бери, мамлакат яхлитлигини сақлаш ва Ғарб билан алоқаларни тиклашга уриниб келмоқда.
Сешанба куни ХВФ Суданга 56 миллиард долларлик қарзни тўлаш учун ёрдам қидиришни бошлашга рухсат берди, бош вазир Абдуллоҳ Хамдок эса Судан халқини унинг «сабр-матонати» учун мақтади.
«Биз тўғри йўлдамиз», - деди у ХВФ қарз юкини енгиллатиш бўйича битим ҳақида эълон қилгандан кейинги телемурожаатида.
Бироқ Умар Башир даврида жамият норозилигини кучайтириб келган иқтисодий муаммоларнинг аксарияти ҳанузгача ҳал қилинмаган.
Судан ҳарбий-фуқаролик ҳукумати контрабанда гуллаб-яшнаётган ва пароканда ҳолатдаги иқтисодиётни тиклаш учун бир қатор дадил қадамлар қўйди.
Бу чора-тадбирлар ўзгарувчан валютани, йирик давлат субсидиялари, айниқса, ёқилғига субсидия муаммоларини ҳал қилишнинг ва халқаро донорлардан инвестициялар қидиришнинг бошланганини ўз ичига олади.
Бироқ айрим чора-тадбирлар мамлакат аҳолисининг камбағал қатламлари янада қашшоқлашиши билан таҳдид қилиб, мамлакатга қарийб 30 йил бошчилик  қилган Башарга қарши халқ қўзғолонига бошчилик қилган фаол демократлар қаршилигига дуч келди.
Хартумдаги норозилик намойиши қатнашчилари чоршанба куни шиналар ёқдилар ва «Камбағалларга нон беринг!» деб ёзилган плакатлар кўтариб чиқдилар, лекин кўздан ёш тўкадиган газ қўллаган полиция уларни ҳайдаб юборди.
Шу билан бир пайтда, Судан ҳукумати демократик намойишлар олдида «вайрон қилиш ҳаракатлари»ни режалаштиришда айбловлар билан собиқ ҳукмрон партиянинг кўплаб аъзоларини қўлга олганини маълум қилди.
Полиция чоршанба куни эрталаб Миллий конгресс партиясининг (МКП) камида 200 аъзосини ҳибсга олди, хабар қилади расмийлар.
Ўтиш давридаги ҳарбий-фуқаролик ҳукумати МКП тарафдорларини уларнинг ишига путур етказиш ва мамлакатни вайрон қилишда мунтазам айбламоқда.
Бош вазир Хамдок аввалроқ, ўтган ой бошида собиқ маъмуритнинг гиж-гижлаши оқибатида тартибсизликлар ва фуқаролик уруши авж олиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase