close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон яна Исроил савдо кемасини ўққа тутди

2021 йилнинг 13 апрель куни эронлик каллакесарлар тушунарсиз сабабга кўра Исроилга тегишли бўлган, БААнинг ал-Фужейра портига яқин жойдаги HYPERION RAY кемасига ҳужум қилган эди. Мана энди, 3 июл куни яна бир кема ўққа тутилди.
Кеманинг номи CSAV TYNDALL.

3 июн куни кема Форс кўрфазига йўл олган, лекин кейинчалик қандайдир сабабга кўра бир жойда айлана бошлаган
Ҳозир кема, ёки ундан қолган нарсалар, палма ороллари билан таниқли бўлган Дубай порти ҳудудида.
Айни пайтда кеманинг ҳолати ҳақида қарама-қарши маълумотлар мавжуд. Айрим хабарларга кўра, ҳеч ким жароҳатланмаган, кема хам бут-бутун, бошқа маълумотларга кўра эса, кема тўлиқ ёниб кетган. Интернет тармоғида ҳалокатнинг турли босқичларини намойиш этагидандан воқеа жойидан олинган бир нечта фотосурат айланиб юрибди.
Эрон ва Исроил эълон қилинмаган уруш ҳолатида шу сабабли Исроил ҳарбий базалари ва (ҳарбий) кемалари – худди қонуний нишондай гап. Лекин ҳарбий кемаларга ҳужум ўрнига эронликлар савдо кемаларига ташланяпти ёки Сурия, Ливан ва Фаластинда жангариларни пул билан таъминлаб, тинч аҳолини ўққа тутмоқда.
Кечаги теракт Исроилга қандайдир зиён етказмайди ва кўриниб турибдики, гап Исроилни жавоб ҳаракатларга гиж-гижлаш ҳақида кетяпти. Афтидан, пандемияга қарши кураш яхши кетмаяпти ва глобал хўжайинлар оятуллоҳлардан Учинчи жаҳон урушини бошлашни талаб қилган кўринади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase