close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Баграмдаги авиабазани бутунлай ва тўлиқ тарк этди

Америка ҳарбийлари карийб 20 йил давомида Афғонистонда «Толибон»га қарши уруш эпицентри бўлиб хизмат қилган Баграм авиабазасини тарк этди, хабар қилади Associated Press АҚШ расмий шахслари орасидаги манбасига таяниб.

Associated Press маълумотларига кўра, авиабаза Афғонистон Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларига тўлиқ ҳамжда топширилди, деган жума куни америкалик мансабдорлар исмини ошкор қилмаслик шарти билан.
Расмийларан бирининг айтишича, АҚШ нинг Афғонистондаги бош қўмондони генерал Остин С. Миллер «аввалгидек, қуролли кучларни ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар ва ваколатларни сақлаб турибди».
Америка ҳарбийлари Афғонистонда энг авжига чиққан маҳал Баграм авиабазаси пойтахт Кобулдан 50 км шимолдан ўтадиган кенг комплекс орқали 100 мингдан ортиқ америка аскарларини қабул қилган.
Кобул режими расмий вакилининг айтишича, база шанба куни ҳукуматга расман топширилади, хабар қилади Reuters агентлиги.
Авиабазани тарк этиш президент Жо Байден ваъда қилган 11 сентябр муддатига бир неча ой қолганида АҚШ ҳарбий хизматчиларининг сўнгги 2500-3500 нафари Афғонистонни тарк етгани ёки уларнинг олиб чиқиб кетилиши учун жўнаш яқинлашаётганидан дарак беради.
Апрел ойининг ўрталарида АҚШ «абадий уруш»ни якунлаши ҳақида эълон қилинганидан кўп ўтмасдан, америкалик аскарлар ва уларнинг НАТО бўйича 7000 га яқин иттифоқчисини олиб чиқиш мамлакатда Мустақиллик куни нишонланадиган 4 июл арафасида рўй бериши маълум бўлди.
Бир нечта мамлакатдан олинган ва Associated Press томонидан таҳлил қилинган хабарлар шуни кўрсатадики, европалик ҳарбийлар контингентларининг аксарияти ортиқча такаллуфларсиз кетган – бу НАТО бўйича иттифоқчилар 2001 йил АҚШ нинг бостириб киришини қўллаб-қувватлаш учун навбатга турган куч ва бирлик намойиши билан таққослаганда кескин фарқ қиладиган ҳолатдир.
АҚШ хавфсизлик сабабларига ҳамда Кобулнинг Хамид Карзай халқаро аэропортини ҳимоя қилиш заруратига асосланиб, аскарларининг охирги қисми Афғонистонни қачон тарк этишини айтишдан бош тортди. Ҳозирда аэропортни Туркия ва АҚШ аскарлари қўриқламоқда.
Афғонистон пойтахтидаги элчихонасини ҳимоя қилиш учун АҚШ 6500 га яқин ҳарбийга ҳам эга бўлади. Уларнинг бу ерда бўлиши Афғонистон ҳукумати билан икки томонлама келишувда ўз аксини топиши тахмин қилинмоқда.
«Толибон» ўнлаб туманларни қўлга олиб, Кобул режимининг қамал қилинган кучларини бостираётган ва мамлакатнинг бир неча қисмида илгари ҳаракатланаётган бир шароитда АҚШ ва Нато Афғонистонни тарк этмоқда.
Айни пайтда Кобул маъмурияти «Толибон»ни тўхтатиш учун аввалроқ шафқатсиз зўравонлик тарихи билан тамғаланган кўнгиллилар гуруҳларини тиклашга қарор қилгани катта ташвиш уйғотмоқда.
Генерал Миллер шу ҳафтада давом этаётган зўравонликлар Афғонистонда фуқаролик урушига олиб келиши мумкинлиги ва жаҳон ҳамжамияти бундан хавотирланиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ўтган ой Байден Афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғанига «афғонлар ўз келажагини, улар нима хоҳлаётганини ҳал қилишига тўғри келади» деб айтганди.
Ғани эса эндиликда унинг иши америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишининг «оқибатларини бошқариш»дан иборат бўлишини айтган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase