Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Эроннинг собиқ президенти Махмуд Ахмадинажоднинг сўзларига кўра, Исроилнинг «Моссад» ташкилоти агентлари мамлакат разведкасидаги асосий лавозимларгача кириб борган, деб хабар қилади Iran International интернет нашри.
Роспотребнадзор эпидемиология ИТИ клиник-таҳлил ишлари бўйича директор ўринбосари Наталья Пшеничная аввалроқ коронавирусга қарши эмланган россиялик қўшиқчилар Александр Буйнов ва Владимир Кузмин COVID-19 га чалингани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
Бир қатор араб ОАВ хабар беришича, ХХР ўтган ҳафта охирида Қатар пойтахти Дўхада Толибон делегацияси билан учрашув ўтказди. Томонлар АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши муносабати билан Хитой компаниялари хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Саудия Арабистони COVID-19 туфайли хорижий зиёратчилар ҳаж сафарига рухсат бермади.
Россияда бир суткада 14 723 та коронавирус юқтириш янги ҳолати қайд этилди, дея хабар беради COVID-19 га қарши кураш бўйича федерал тезкор штаб. Бу февралнинг ўрталаридан бери қайд этилган максимал суткалик ўсишдир.
Ҳукумат хорижий ишчи кучи учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигининг асослари бўйича билимлари минимал даражасига талабларни тасдиқлади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар расмий интернет-порталида эълон қилинди.
Москвада кетма-кет тўрт кундан бери COVID-19 янги ҳолатлари ўсмоқда. 9 июн ҳолатига расмий маълумотларга кўра, шаҳарда бир сутка ичида 4124 та янги ҳолат қайд этилди. Касалхонага ётқизишлар сони ҳам ўсяпти – бир суткада 1539 киши касалхонага тушди.
Уйғур миллатига мансуб мусулмон Аҳмад Толиб ва унинг рафиқаси Аманниса Абдулла билан Дубайдаги болалар кийими магазинига йўл олганида унга амирлик ҳукуматидан энг яқин полиция бўлимига ташриф буюриш ҳақида смс-хабар келди.
Янги кон Ван провинциясида жойлашган. Туркия шарқидаги Агра провинциясида олтин-кумуш конлари топилди. Бу ҳақида пайшанба куни Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафа Варанк маълум қилди.
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп (Donald Trump) ўзининг мағлубиятдан кейинги биринчи оммавий нутқида президент Жо Байден маъмуриятининг пандемияга қарши давом этаётган курашини танқид қилди ва яна сайлов натижалари ҳақида ёлғон гапира бошлади. У республикачилар партиясининг Шимолий Каролинада бўлиб ўтган съездида сўзга чиқди.
БМТ апелляция судьялари босниялик сербларнинг собиқ ҳарбий командири Ратко Младичга 1992-1995 йилларда Боснияда бўлган уруш пайтидаги геноцид ва бошқа жиноятлар учун айблов ҳукмини тасдиқлади. Шу тариқа, 79 яшар генерал умрининг охиригача қамоқда ўтирадиган бўлди.
Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакат жануби-шарқий қисмида жойлашган Дром департаментига ташриф буюрган чоғида шапалоқ еди. Воқеа қайд қилинган видеолавҳа BFM телеканали Твиттерида жойланди.
«Ariana News» машҳур телебошловчиси Мина Хайри ўтган ҳафта Афғонистон пойтахтида микроавтобусда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди.