Ҳукуматнинг таъкидлашича, бу йилга Ҳаж 60 минг киши билан чекланади. Саудия Арабистони фуқаролар ва аҳолига йиллик ҳаж зиёратини чеклаб, коронавирус пандемияси туфайли зиёратчилар сонини максимал 60 минг киши қилиб белгилагандан сўнг, бу йил хорижлик зиёратчиларга Ҳаж амалини бажаришга рухсат берилмайди. Бу ҳақида aljazeera маълум қилди.
«Ҳаж қилишни истаганлар сурункали касалликларга чалинган бўлмасликлари керак. Улар, шунингдек, эмланган ва 18-65 ёш орасида бўлиши керак», - дейилади вазирликнинг шанба кунги баёнотида.
«Коронавирус пандемияси ва янги вариантларнинг пайдо бўлишига бутун дунё гувоҳ бўлиб турган бир пайтда расмийлар глобал соғлиқни сақлаш ҳолатини кузатишда давом этмоқда», — дейилади баёнотда.
Ўтган йили қиролликда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун зиёратчилар сони қарийб 1000 нафар Саудия фуқароси билан чекланган эди.
Аввалроқ «Курсор» Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари Эрон билан ҳамкорликни қайта тиклаётгани ҳақида хабар берган эди. Доим унга қарши бўлган Эрон билан ядровий битимни қайта тиклаш билан муросага келган Саудия Арабистони ва БАА уларнинг хавфсизлик манфаатларини таъминлаш учун Теҳрон билан келажакдаги музокаралар йўлида лобби қилиб, кескинликни пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.
2021 йил учун Ҳаж бекор қилинди
Саудия Арабистони COVID-19 туфайли хорижий зиёратчилар ҳаж сафарига рухсат бермади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди