close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Ariana News» телебошловчиси Мина Хайри микроавтобусда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди

«Ariana News» машҳур телебошловчиси Мина Хайри ўтган ҳафта Афғонистон пойтахтида микроавтобусда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди.

Фожиа 3 июн куни Кобул ғарбидаги Пули Сухта туманида содир бўлган. Журналистдан ташқари яна тўрт киши, жумладан, Хайрининг онаси ҳам вафот этган. Журналистнинг синглиси ва бошқа олти нафар тинч аҳоли вакили оғир яраланган.
Ariana News телеканали директори Шариф Хассаняр айнан телебошловчи ушбу ҳужумнинг нишони бўлганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ҳужум Афғонистон матбуотини тўхтатмайди.
Афғонистонда журналистларни ҳимоя қилиш бўйича қўмита раҳбари Абдул Муид Ҳошимийнинг айтишича, 23 ёшли Мино Хайри 2017 йилдан буён радио ва телебошловчи бўлиб ишлаган.
Ўтган йилнинг март ойидан бери Афғонистонда 11 нафар журналист ва ОАВ ходими ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда "чегара билмас мухбирлар" шу ҳафта. Ташкилот Гаагадаги халқаро жиноий суддан қотилликларни эҳтимолий уруш жиноятлари сифатида текширишни расмий равишда сўраган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase