Жумладан, унинг айтишича, Исроил жосусларини аниқлашга масъул бўлган Эрон разведкаси катта мулозими ўзи «Моссад»нинг агенти бўлган. Бироқ Аҳмадинажод гап ким ҳақида кетаётгани ва бу ходим қачон раҳбар лавозимни эгаллагани ҳақида аниқлик киритмаган. Шундай қилиб, собиқ президент Исроил агентларининг Эрондаги бир неча операциялар ҳақида, хусусан, Нантанз уран бойитиш заводидаги портлашлар, атомчи олим Моҳсен Фахризаденинг ўлдирилиши ҳақида гапириб берган «Моссад» собиқ раҳбари Йоси Коэннинг интервьюсини шарҳлашда Исроил агентларининг муваффақиятли ҳаракатларини тушунтирди.
Аҳмадинажоднинг айтишича, Эрон разведка хизматида энг юқори даражада фаолият юритаётган коррупциялашган тўда бор. Махсус хизматлар ҳақиқий айбдорларни қидириш ўрнига айбсиз одамларни ҳибсга олиб, уларни қилмаган ишларини тан олишга мажбур қилган. "Бу коррупциялашган тўда Эрон атомчи олимларини ўлдиришда ва Нантанз уран бойитиш заводидаги портлашларда ўз ролини очиб бериши керак", - дейди собиқ президент.
Махмуд Аҳмадинажод ўтган сайловларда иштирок этган, аммо ютқазган ва Конституция қўриқчилари Кенгаши унга 18 июн куни бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок етишга рухсат бермаган.
Эрон хавфсизлик хизматларида "коррупциялашган тўда" бор экан
Эроннинг собиқ президенти Махмуд Ахмадинажоднинг сўзларига кўра, Исроилнинг «Моссад» ташкилоти агентлари мамлакат разведкасидаги асосий лавозимларгача кириб борган, деб хабар қилади Iran International интернет нашри.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди