Аҳмад хотинини дўстларининг уйига олиб борди ва полиция бўлимига бориб, тезда қайтишга ваъда берди, лекин қайтиб келмади. Аманниса туни билан йиғлаб чиқди, дуолар қилди ва эрини кутди, лекин соатлар кетидан соатлар ўтсада, у қўнғироқларга жавоб бермасди. Эрталаб эса 29 яшар ҳомиладор аёл 5 ёшли ўғли билан полиция бўлимига бориб, вазиятни офицерларга тушунтирди. У ерда бола отасини кўриб қолди – отаси панжара ортида ўтирганди.
Аманниса 13 кун полиция бўлимига қатнаб, эрини қўйиб юборишларини сўради. Ташрифлардан бирида Аҳмад Амирликларда уйғурлар учун хавфсиз эмаслигини ва Хитой хавфсизлик кучлари ҳатто мусулмон мамлакатда ҳам уларни тинч қўймаслигини айтди.
«Ўғлимизни олгинда, Туркия боринглар. Агар қиз туғилса, исмини Амина қўй, ўғил туғилса – Абдуллоҳ» - деди у хотинига. Бир неча ҳафтадан сўнг у Хитойга экстрадиция қилинди, бир ойдан кейин эса Туркияда Амина дунёга келди. Қизча ҳали отасини кўргани йўқ.
CNN қўлига ўндан ортиқ шундай воқеалар ҳақида хабарлар келиб тушди – уйғур мусулмонлар Мисрдан, БААдан, Саудия Арабистонидан – ҳеч қандай қонуний асосларсиз экстрадиция ва депортация қилинди, дея хабар беради IslamNews. Мисрда Хитойга қайтарилган кўпчилик ал-Азхар ислом университети талабалари эди.
Мусулмон мамлакатлар Пекиннинг талабига биноан уйғурларни Хитойга жўнатмоқда
Уйғур миллатига мансуб мусулмон Аҳмад Толиб ва унинг рафиқаси Аманниса Абдулла билан Дубайдаги болалар кийими магазинига йўл олганида унга амирлик ҳукуматидан энг яқин полиция бўлимига ташриф буюриш ҳақида смс-хабар келди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди