Младич бундан чорак аср муқаддам якун топган низонинг суд томонидан жазоланган сўнгги йирик қатнашчиси бўлди. Собиқ хўжайини, босниялик сербларнинг собиқ президенти Радован Караджич билан у юз мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва миллионлаб одамлар бошпанаси қолган Босния урушидаги этник хунрезликлар ташкил қилганлик учун умрбод қамоқ жазосини ўтайди.
«Босниялик қассоб» номи остида шуҳрат қозонган ва бир пайтлар серғайрат ҳарбий арбоб бўлган Младич «этник тозалаш» кампанияларидан тортиб Сараевонинг қамал қилиниши ва 1995 йил Сребреницада урушнинг авж нуқтаси бўлган хунрезлик учун жавобгар бўлган қўшинларга қўмондонлик қилган.
Унинг заҳарли мероси Боснияни ажратишда давом этмоқда, унинг қора кўланкаси эса, Болқондан ташқарида ҳам тарқалди. Босния ва Герсеговинадаги серблар учун у ўз халқини ҳимоя қилиш учун курашган уруш қаҳрамони ҳисобланади.
Боснияликлар, асосан мусулмонлар учун у доимо уруш пайтида уларнинг даҳшатли азоб-уқубатлар ва йўқотишлар учун жавобгар жиноятчи бўлиб қолаверади.
Младич ҳам, худди Караджич каби, серблар ва ҳатто хорижий ультра ўнг қанот тарафдорлари томонидан боснияликлар геноциди учун ҳурмат қилинган.
2019 йил Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида ўнлаб ибодат қилаётган мусулмонларни отиб ташлаган австралиялик одам уруш пайтидаги босниялик серб раҳбарлари илҳомланиб бу ишни қилгани маълум.
«Босниялик қассоб» умрининг охиригача қамоқда ўтирадиган бўлди
БМТ апелляция судьялари босниялик сербларнинг собиқ ҳарбий командири Ратко Младичга 1992-1995 йилларда Боснияда бўлган уруш пайтидаги геноцид ва бошқа жиноятлар учун айблов ҳукмини тасдиқлади. Шу тариқа, 79 яшар генерал умрининг охиригача қамоқда ўтирадиган бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси