close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Москва ҳокимияти коронавирус билан касалланиш бу қадар кескин ўсишини кутмаган экан

Москвада кетма-кет тўрт кундан бери COVID-19 янги ҳолатлари ўсмоқда. 9 июн ҳолатига расмий маълумотларга кўра, шаҳарда бир сутка ичида 4124 та янги ҳолат қайд этилди. Касалхонага ётқизишлар сони ҳам ўсяпти – бир суткада 1539 киши касалхонага тушди.

Шаҳар ҳокимияти жамоат жойларида қўлқоп кийиш ва ниқоб тақиш ҳамда корхона ва ташкилотларда санитария-эпидемиология чораларига риоя қилиш устидан назоратнинг кучайтирилиши ҳақида маълум қилди. Москва мэрининг ижтимоий сиёсат масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракованинг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг ўсиши айнан санитария чораларига риоя қилмаслик билан боғланяпти.
Москва мэри Сергей Собянин COVID-19 га чалинган беморларни даволаш учун касалхона ўринлари сони оширилиши ҳақида маълум қилди. «Тез кунда биз яна бир нечта касалхона очамиз», — дея Собяниннинг сўзларидан иқтибос келтиради «Интерфакс». «Медуза»нинг мэриядаги манбаларига кўра, ҳафта охиригача яна иккита касалхона қайта очилади. Москвада коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабга яқин бўлган манба, ўз навбатида, яқин кунларда иккитадан ортиқ касалхона очилиши мумкинлигини айтди, лекин қанча эканлигини аниқлаштирмади.
«Медуза»нинг мэрия тезкор штабдаги манбалари айтишича, Москва ҳокимияти июннинг бошида коронавирус билан касалланиш ўсишини кутмаган эди. Улар COVID-19 янги ҳолатлари авж олиши мавсумий бўлади, яъни кузга тўғри келади деб тахмин қилган. Тезкор штабдаги манбанинг сўзларига кўра, касалликнинг ўсишига икки омил хизмат қилган: таътиллар мавсуми ва 25 май куни мактабларда бўлиб ўтган сўнгги қўнғироқ.
Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба, ўз навбатида, Москвадаги касалликнинг кучайиши коронавирус инфекциясининг «учинчи тўлқини» ҳисобланиши мумкин эмас, гап фақат COVID-19 «ўзгарувчанлиги» ҳақида кетяпти, деб ҳисоблайди.
Сергей Собянин яқинда эмлаш даражаси сустлигидан шикоят қилганди. «Медуза» 20 май куни Москвада эмлаш деярли тўхтаб қолгани ҳақида ёзганди. Ҳозирги суръатлар билан Россия ҳукумати қўйган мақсад – эмланганлар сони 60%га етишига Москвада бир неча йилдан кейингина эришиш мумкин.
COVID-19 янги ҳолатларининг ўсганлигига қарамай, Москва ҳокимияти шаҳарда локдаун жорий қилишни ҳали режалаштирмаган, деди Собянин. Бундай режалар йўқлигини «Медуза»га тезкор штаб ва мэриядаги манбалар ҳам тасдиқлади.

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase