Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
2021 йилда Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ошиб, 6,8 минг тоннага етди, дейилади БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси 16 ноябр куни эълон қилган ҳисоботида.
Янги йил томошаси фақат телевизор орқали нмойиш этилади.
15 ноябр, душанба куни ихтисослашган бригада Маккадаги Каъба томини тозалаб чиқди. Тозалаш бу йилги Ҳаж маросимидан олдин охирги марта тозалашдан тўрт ой ўтгач амалга оширилди.
Сурия президенти Башар Асад мамлакатдаги энг олий мусулмон уламоси лавозимини бекор қилиш ва маънавият масалалари бўйича ҳукумат вазирлиги ваколатларини кенгайтириш тўғрисида фармон чиқарди.
Москва мэри Сергей Собяниннинг баёнот беришича, пойтахтда реновация дастури бўйича уйлар қурилишида муҳожирлар сони камайтирилиши лозим. Бу ҳақида, «Интерфакс» хабар қилишича, у Бауман кучасидаги реновация дастури бўйича янги уйни кўриб чиқиш вақтида пудратчи фирма «Крост» бош директори Алексей Добашинга мурожаат қилганда айтган.
Урдун қироли Абдуллоҳ қиролликда барқарорликни сақлаш муҳимлигини таъкидлаб, уни ҳақорат қилганликда айбланган 155 кишини авф этди, деб хабар беради The National нашри.
Европалик патологоанатом олимлар ковиддан эмлангандан кейин ўлганлар танасини ёриб кўриш натижасида уларда микрочиплар топмоқда. Бу ҳақида Валентин Катасоновнинг “Царьград” нашрида эълон қилинган мақоласида айтилади.
Жаҳон саҳнасидаги вазият ўта жиддийлашди: совуқ урушдан бери биринчи марта Германияда янги узоқ масофали гипертовуш қурол билан қуролланган америка ядровий артиллерия тизими қайта тикланди.
Сомали тўқнашувлар ва табиий офатлар оқибатида 2,9 млн киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақида БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича Бошқармаси (OCHA) хабар қилди.
Саудия Арабистони турли тармоқларда юқори малакали хорижий мутахассисларга фуқаролик бериш ташаббусини маъқуллади, хабар қилади Arab News.
Белорус-Польша чегарасида араб мамлакатларидан минглаб муҳожирлар барча тўғри ва нотўғри йўллар билан Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга уринаётганлиги билан боғлиқ кескин вазият сақланиб қолмоқда. Уруш ва вайронагарчиликдан қочган одамлар Европа Иттифоқига интилмоқда. Лукашенко эса, бундан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқда.
Мисрда масжидларда анъанавий равишда махсус белгиланган қутиларга ташлаб кетиладиган хайр-эҳсонларни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Al-Ahram.
Мамлакатда доллар 95 афғонийдан сотилмоқда. Бу охирги 15 йил ичида энг юқори кўрсаткичдир. Афғонистонда доллар курси 95 афғонийга тенглашди ва охирги 15 йил ичида энг юқори даражага етди.