БМТ тадқиқотида таъкидланишича, афғон аёлларининг ишлаши тақиқланиши мамлакат иқтисодиётига қарийб бир миллиард доллар (ЯИМнинг 5 фоизи) миқдорида зарар келтириши мумкин. Айни пайтда Афғонистон иқтисодиёти шиддат билан ўсиб бораётган инфляция ва нақд пул тақчиллиги даврини бошдан кечирмоқда. Шу билан бирга, мамлакатдаги ишчи кучининг 20 фоизини аёллар ташкил қилади.
Сентябрда афғон аёллари ҳукумат муассасалари, банклар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, аксарият компанияларда эркаклар билан бирга ишлаш имкониятидан маҳрум бўлди.
"Мен буни жуда аниқ қилиб айтмоқчиман: аёллар иштирокисиз Афғонистон иқтисодиётини тўлиқ тиклаш мумкин эмас. Дастлабки натижаларимиз шуни кўрсатадики, Афғонистонда ўқимишли аёлларнинг меҳнат унумдорлигидаги ҳиссаси бир хил савияли эркакларникидан юқори",-деди Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД) раҳбари Абдуллоҳ Ал-Дардарий.
Шунингдек, у афғон аёлларига иш билан таъминлаш соҳасидаги чеклов халқаро кўмакнинг тўхтатилиши баробарида мамлакат иқтисодиётига қийинчилик қўшаётганини таъкидлайди. Бошқа давлатлар томонидан ёрдам сифатида ажратилган маблағлар мамлакат ЯИМнинг қарийб 40 фоизини ва барча бюджет харажатларининг 80 фоизини ташкил этади.
Афғонистон иқтисодиёти аёллар учун ишга чиқишнинг тақиқланиши туфайли инқирозга учрамоқда
Афғонистон иқтисодиёти «Толибон»нинг аёллар учун ишлаш имкониятини чеклаш ҳақидаги қарори туфайли жуда катта миқдорда пул йўқотиши айтилмоқда. Бу ҳақида Bloomberg эълон қилган БМТ ҳисоботида айтилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди