close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони «спутник V» билан эмлангарнинг мамлакатга киришига рухсат берди

Саудия Арабистони ҳукумати COVID-19 га қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланган одамларнинг мамлакатга киришига рухсат беради. Россия тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари фондининг  (РФПИ) РБКга келиб тушган хабардан шу нарса маълум бўлди.

Фондда ушбу қарор 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга кириши аниқлаштирилди. Бундан ташқари, киришда «Спутник V» билан эмланганлар 48 соатлик карантиндан ўтиши ва ПЦР-тест топшириши керак.
«Саудия Арабистонига «Спутник V» билан эмланганлар киришига рухсат этилиши диндорларнинг Макка ва Мадина шаҳарларига Ҳаж ва Умра зиёратига ташриф буюриш имконини беради», — дейилади хабарда. Шунингдек, РФПИ таъкидлашича, бу қарор туристик оқимларни кучайтиришда ва икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда, жумладан, Россия-Саудия иқтисодий кенгашининг фаолияти доирасида муҳим роль ўйнайди.
1 августдан бошлаб Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатда маъқулланган препаратлар билан  эмланган  туристлар кириши учун рухсат берганди. Ўша пайт бу Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca, Pfizer ва BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган вакциналар эди. Мамлакат туризм вазирлигида аниқлаштирилишича, туристлар Саудия Арабистонига келишидан 72 соат олдин ПЦР-тест топшириши керак, лекин улар арнтиндан ўтиш шарт эмас.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Саудия Арабистонида 4 декабрь куни 29 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, икки киши ўлган. Бутун пандемия даврида COVID-19 касалигини юқтириб олганлар 549 877 кишини ташкил қилган бўлса, шундан 8842 киши вафот этган.
Аввалроқ, 28 октябрь куни “Спутник V” билан эмланганлар учун Исроилга киришга рухсат берилган эди. Бироқ, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидланганидек, Россия вакцинаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тан олинмагунча, ташриф буюрувчилар Исроилга келишдан 72 соат олдин, шунингдек, Бен-Гурион аэропортида ПЦР тестини топширишлари керак. Тестдан сўнг барча сайёҳлар 24 соат давомида ёки тест натижалари олинмагунча изоляцияга боришлари керак. “Спутник V” билан эмланганлар учун изоляция муддати 14 кун белгиланган бўлиб, етти кунгача қисқартирилиши мумкин.
Айни пайтда «Спутник V» ЖССТ томонидан ҳам, Европа дори-дармонлар агентлиги (EMA) томонидан ҳам маъқулланмаган. 21 октябрь куни Reuters манбаларинниг хабар беришича, EMA Россия вакцинасининг Европада қўлланишини 2022 йилнинг биринчи чорагида маъқуллаши мумкин. ЖССТда «Спутник V»ни маъқуллаш жараёни давом этмоқда, у маълум муддат танаффусдан кейин 20 октябрда яна тикланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase