close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қирғизистон мусулмонлар учун шариат меъёрларига мувофиқ давлат ипотекасини ишга туширади

Қирғизистон давлат ипотека компанияси ва "Бакай Банк" ўртасида имзоланган агентлик битимига кўра қирғизистонликлар исломий молиялаштириш тамойиллари бўйича ипотека олишлари мумкин бўлади, деб хабар қилади давлат ипотека компанияси (ДИК) матбуот хизмати.

Битим «Менинг уйим 2021-2026» турар-жй дастури доирасида ДИК раҳбари Аида Тологонова ва банк раисининг ўринбосари Марат Юсупов томонидан имзоланди.
"ДИК «Бакай банк» исломий молия маркази орқали турар-жой дастури қатнашчиларига исломий молиялаштириш тамойиллари бўйича ипотека маҳсулотлари бериш учун инвестиция маблағлари тақдим этишни режалаштирган", — дейилади хабарда.
Келишувга кўра ДИК ўз агенти этиб тайинлайдиган ИММ "Бакай Банк" пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олди-сотди битимларига мувофиқ ипотека кредитлари беради. "Энг яқн келажакда қирғизистонликлар шариат стандартларига жавоб берадиган давлат ипотекасини илк бор олишлари мумкин бўлади", — дейишди компанияда.
Қайд этилишича, ИММ — Қирғизистон ва МДҲдаги исломий молиялаштириш тамойиллари бўйича молиявий хизматлар тақдим этадиган илк исломий дарча ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase