Чоршанба кунги норозилик намойиши айрим талабалар «Тикток»да мусулмонлар, қора танли ва осиёликларга қаратилган ирқчилик ҳақоратлари булган видеороликларни эълон қилганидан сўнг келиб чиққан.
«Бу видеони кўргач, бундай ҳаракатларни ўзига эп кўрган одамларга нисбатан жирканиш ва хижолат ҳислари уйғонди", - деди талаба Сидней Уэст.
Ушбу видеодан нафратланиб, ҳафсаласи пир бўлган талабалар, бу уларнинг мактабида ягона ҳолат эмаслигидан шикоят қилдилар.
«Сизни ирқий мазмунда таҳқирлашсиз ҳатто 15 фут ҳам босиб ўта олмайсиз», - деди талаба Джордин Смит. «n ҳарфидан бошланадиган сўз билан аташ, маймун деб масхара қилиш – бу нормал ҳолат эмас. Бу умуман нормал эмас».
Мактабларда ўсиб бораётган зўравонликка қарши туриш учун Чикагодаги мусулмон ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи утун штат бўйлаб мусулмон ўқувчиларга нисбатан зўравонликларга қарши 2021 йил кузида Healsters.org ташкил қилди.
Мактаб ўқувчилари мусулмонларнинг таҳқирланишига қарши норозилик билдирмоқда
Чоршанба куни Орегон штатидаги (АҚШ) мактабнинг юзлаб ўқувчилари синфдоши «Тикток»да ирқчи видеони жойлаштирганидан кейин мусулмон ва қора танли талабаларни қўллаб-қувватлаш учун дарслардан чиқиб кетишди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди