Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Афғонистон ўз тарихидаги мураккаб даврни бошидан кечирмоқда ва Ғарб ушбу Ислом мамлакати пулларини музлатиб қўйишни бекор қилиш йўли билан афғон халқига ёрдам бериши шарт. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шундай баёнот билан чиқди.
30 ноябрь куни эъллон қилинган Human Rights Watch янги ҳисоботида Афғонистонда «Толибон» ҳукмронлигининг дастлабки бир неча ой ичидаги хулосалари келтирилган. Унда айтилишича, амнистия ваъда қилинганига қарамай, «Толибон» судсиз ва терговсиз юздан ортиқ одамни – олдинги ҳукумат даврида хизмат қилган полициячи ва разведкачларни қатл этди.
Хитойнинг Уйғур мусулмонларига нисбатан сиёсати ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълум бўлган махфий ҳужжатлар Шинжон Уйғур автоном вилоятида мусулмонлар ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилишига олиб келган қарорлар қабул қилишда Хитой Президенти Си Цзинпиннинг бевосита иштирокини ёритиб берди.
Эвтаназия атрофидаги тортишувлар тўхтамаяпти, шунга қарамай, Германия талаб бўйича ўз жонига қасд қилиш конституциявий ҳуқуқ бўлган саноқли давлатлардан бири ҳисобланади.
Қирғизистонда 28 ноябр, якшанба куни Жогорку Кенешга (Олий Кенгаш, парламент) сайловлар бўлиб ўтди.
Хитой ОАВ хабар беришича, Хитой Афғонистонда литий қазиб олиш имкониятини кўриб чиқяпти.
Эрон «Толибон»га конларни ўзлаштиришга инвестиция киритишни таклиф қилди, деб хабар қилди Эрон ОАВлари Эрон-Афғонистон савдо палатаси раҳбари Ҳусайн Салимийга таяниб.
Шанба куни кечқурун Афғонистон Миллий телевидениеси «Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунднинг биринчи оммавий нутқини намойиш қилди. Шу билан бирга, жонли эфирга фақат аудиоёзув узатилди.
Чеченистоннинг йирик шаҳарларидан бири Гудермес Великий Устюгдан қорбобо ташриф буюрадиган 36 та аҳоли пунктидан бирига айланди.
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди. Бу ҳақида Sputnik.kg республика Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Босиб олинган Ғарбий соҳилда пайшанба куни Исроил аскарлари ва кўчманчилар Фаластиннинг шаҳар ва қишлоқларига бостириб кирган ва ўнлаб фаластинликлар яраланган.
Қозоғистон сафари асносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бугунги жума намозини Нур-Султон шаҳрида бир неча ўн минглаб жамоат тўпланган “Ҳазрати Султон” жоме масжидида адо этиш учун ташриф буюрдилар. Жума намози аввалида Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбай ҳожи мавъиза қилиб, сўнг сўзни Муфтий Нуриддин домла ҳазратларига берди.
Келажакда Россияни кенгайиш ва «янги жаҳон ерлари улуши» да улуш кутмоқда. Бу ҳақида Россия президентининг собиқ ёрдамчиси Владислав Сурков «Актуальные комментарии»да ёзди.