«Биз телеэкранларидан кўп нарсалар кўряпмиз, лекин бу СССРни парчалаш мисолида синовлардан ўтган Россияни ҳам парчалаш борасида америка ғоясини бундай очиқ ва ошкора амалга оширишга уринишни биринчи бор кўриб турибман. Ғарбпараст ҳуқуқ ҳимоячисининг бу умидсиз уриниши ачинарли, нопрофессионал ва ҳатто жирканчлидир», — деб ёзди Қодиров ўзининг телеграм-каналида.
«Ваколатли органлар ўрнида бўлганимда мен нигилист Сокуровнинг сўзларини давлатга қарши ва экстремистик хусусияти бўйича ҳуқуқий баҳо берган бўлардим. Менга бу сотқин башара ёқмайди!», — қўшимча қилди Қодиров.
Сокуровнинг сўзларини изоҳлар экан, 2003 йилда Чеченистонда ўтказилган референдумда республиканинг Россия таркибидаги ўрнини мустаҳкамловчи Конституция қабул қилинганини эслатди. Режиссернинг 2018 йилда Чеченистон билан чегара ўзгариши натижасида Ингушетия аҳолисидан «ҳудудининг бир қисми олиб қўйилган» эди деган баёнотига Қодиров айнан ўшанда ён беришга қарор қилгани ва Ингушетия томонидан таклиф этилган чегара чизиғига рози бўлган, деб жавоб берди.
Қодиров Сокуровнинг «Россияда подшоҳ пайдо бўлди» деган сўзларига ҳам эътибор қаратди. «Мен Рамзан Қодировман. Мен подшоҳ эмасман, президент эмасман. Мен Чеченистон Республикаси Конституциясида кўрсатилганидек, Чеченистон Республикаси раҳбариман. Америка варақасини эмас, уни ўқисин», - деди Қодиров.
У шунингдек, Путин билан мунозалар пайти Сокуров худди «бозорчи хотин»га ўхшаб президентнинг гапларини бўлганлиги ҳақида фикр билдирди.
Александр Сокуров Путинга ўз таклифини 9 декабрь куни инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш йиғилиши чоғида билдирган. Путин режиссёрнинг сўзларини "муаммолар ва қўрқувлар мажмуи" деб атади, омма олдида гапиришдан олдин ўйлаб кўришни сўради ва "баъзи нарсалар ҳақида жим туриш яхшироқ" эканини таъкидлади.
Учрашувдан сўнг «Подъем» Сокуровга Путин билан баҳс туфайли жиноий жавобгарликка тортилиш эҳтимоли ҳақида сўради. Режиссер агар бундай қарор қабул қилинса, унга таъсир ўтказа олмаслигини айтди. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков «Говорит Москва»га режиссернинг ҳибсга олиниши "ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас"лигини айтди
Рамзан Қодиров Александр Сокуровни "бозорчи хотин" деб атади
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат чоғида Россиядан Шимолий Кавказ республикаларини "қўйиб юбориш"ни таклиф қилган режиссёр Александр Сокуровнинг сўзларини танқид қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси