Унинг сўзларига кўра, афғон аёллари юзи ва танаси тўлиқ ёпиладиган либос кийиши керак. “Ҳижоб аёллар бутунлай ёпилган бўлиши кераклигини англатади”, -деган Ҳанафий йиғилишда.
Маълумот ўрнида, ҳаракат аъзолари ўртасида аёллар билан боғлиқ масалада келишмовчилик юзага келган эди. Ҳаракатнинг Маданият ва Ахборот вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳолат юзасидан маълумот берган.
Унинг сўзларига кўра, ҳаракат томонидан тузилган ҳукумат исломий меъёрлар асосида иш олиб боришни режалаштирган. Бироқ бир қатор масалалар, жумладан, аёллар ҳуқуқи бўйича ҳаракат аъзолари ўртасида зиддият мавжуд. “Ушбу муаммони уламолар ёрдамида ҳал қилиш режалаштирилган”, -дейди Забиҳуллоҳ Мужоҳид. Бу ҳақда “Aamaj News” хабар берди.
“Толибон” ҳаракати афғон аёллари қандай либос кийиши кераклигини маълум қилди
Таъкидланишича, афғон аёллари киядиган либос ҳақида “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги раҳбари Шайх Муҳаммад Холид Ҳанафий Кобулда бўлиб ўтган оқсоқоллар йиғилишида очиқлаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш